Бугун Европанинг бир қатор стадионларида яна икки йилдан сўнг Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олиш илинжисидаги терма жамоалар навбатдаги тур учрашувларини ўтказишди.
«D» гуруҳида Голландия терма жамоаси амалда жаҳон чемпионатлари эшигини ўзлари учун очишди. Энг асосий рақиб Руминия уйида «учар голландлар» жуда баланд парвоз қилишди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Натижада голландлар тўрт учрашувда тўрт ғалаба билан яққол етакчига айланиб олишди.
Руминиянинг мағлубиятидан Венгрия терма жамоаси унумли фойдаланди. Туркия терма жамоасини қабул қилган венгрлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб очколари сонини 9тага етказиб олишди. Эстония эса Андоррага сафар уюштириб Андрес Опернинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди.
ЖЧ-2014. САРАЛАШ БОСҚИЧИ. ЕВРОПА
D ГУРУҲИ
РУМИНИЯ – ГОЛЛАНДИЯ 1:4 (1:3)
Голлар: Марика (40) – Ленс (9), Мартинс Индии (29), ван дер Ваарт (45, пенальти), ван Перси (86).
Руминия: Тэтэрушану, Рац, Тамаш, Гоян, Кирикеш, Пинтилий, Боурчану (Лазэр, 61), Торже (Попа, 66), Грозав (Муту, 75), Марика, Станку.
Голландия: Стекеленбург, Флар, ван Рейн, Мартинс Инди, Хейтинга, Н. де Йонг, Стротман, ван дер Ваарт (Афеллай, 77), ван Перси, Нарсинх, Ленс (Элиа, 89).
ВЕНГРИЯ – ТУРКИЯ 3:1 (1:1)
Голлар: Коман (31), Салаи (50), Гера (57, пенальти) – Эрдинч (22).
Венгрия: Богдан, Ванцак, Кадар, Месарош, Корчмар, Хайнал (Пинтер, 78), Элек (Паткаи, 46), Коман (Колтаи, 73), Варга, Гера, Салаи.
Туркия: Демирел, Топрак, Коркмаз, Калдирим, Экижи (Сарарер, 64), Жанер (Булут, 75), Хамит Алтинтоп, Белезоглу, Шахин, Торун (Йилмаз, 46), Эрдинч.
АНДОРРА – ЭСТОНИЯ 0:1 (0:0)
Гол: Опер (57).