Кириш Регистрация

Ўзбекистон U18 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Туркияни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар (U18) терма жамоаси бугун Тошкентда Туркияга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Биринчи бўлим тугашига 3 дақиқа қолганида Муҳаммадали Ўринбоев ҳисобни очган бўлса, иккинчи тайм бошида унинг ўзи ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.

Ўйин тугашига 7 дақиқа қолганида эса Муроджон Комилов терма жамоамизнинг учинчи голини рақиб дарвозасига жойлади. Меҳмонлар иккинчи таймга қўшиб берилган 3-дақиқада битта жавоб тўпини киритишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон U18 терма жамоаси туркиялик тенгдошлари устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

U-18. Халқаро ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон - Туркия - 3:1
Голлар: Муҳаммадали Ўринбоев (42ʼ, 50ʼ), Муроджон Комилов (83ʼ) — Эмре Узун (90+3ʼ).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:29, 15.06.2023.
Ўқилди: 2848 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик