"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг агенти Рами Аббос Исса футболчининг "ПСЖ" президенти Носир Ал-Хелайфи билан музокара олиб бораётгани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
“Йўқ, у Ал-Хелайфий билан учрашмаган”, деб ёзди Исса Twitter саҳифасида.
Аввалроқ, 31 ёшли Салоҳ Қатарда "ПСЖ" президенти билан клубга ўтиш борасида музокара ўтказгани ҳақида хабар берилганди.