Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентга етиб келди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 17 октябрь куни, чартер рейс билан, Доҳадан Тошкентга етиб келди. Тошкентда делегацияни ЎФФни вакиллари, мухлислар ва ОАВ ходимлари кутиб олишди.

Миржалол Қосимов қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 17 октябрь куни куннинг иккинчи ярмида чартер рейс билан Қатар пойтахти Доҳадан Тошкентга етиб келди. Терма жамоанинг бир қатор аъзолари, жумладан, Сервер Жепаров («Аш-Шабоб», Саудия Арабистони), Шавкат Муллажонов («Ан-Наср», Саудия Арабистони), Азиз Ҳайдаров («Аш-Шабоб», БАА), Анзур Исмоилов («Чангчун Ятаи», Хитой), Камолиддин Тожиев («Жиангсу», Хитой) каби футболчилар Доҳадан тўғри ўз клублари ихтиёрига йўл олишган.

23 нафар футболчидан иборат Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси 10 октябрь куни Яқин Шарққа йўл олганди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10-14 октябрь кунлари давомида БААда бўлди. БААдаги йиғин доирасида Миржалол Қосимов шогирдлари 12 октябрь куни маҳаллий терма жамоага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди. Ўзбекистон терма жамоасининг голларига ярим ҳимоячилар Санжар Турсунов ва Сервер Жепаров муаллифлик қилди.

Миржалол Қосимов шогирдлари 14-17 октябрь кунлари давомида Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлишди. 16 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич 5-турида Қатар терма жамоасига қарши майдонга тушди. Доҳадаги «Ас-Садд» стадионида бўлиб ўтган ўйинда Қосимов шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндаги ягона ярим ҳимоячи Санжар Турсунов ҳисобига ёзилди. Бу Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун сўнгги саралаш босқичидаги дастлабки ғалаба бўлди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги навбатдаги ўйинни 14 ноябрь куни Эрон терма жамоасига қарши ўтказади. Айни вақтда Эрон терма жамоаси 7 очко билан “А” саралаш гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, ҳисобидаги очколари сони 5тага етган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3-ўринда.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 05:47, 18.10.2012.
Ўқилди: 4415 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3743]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2855]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1994]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1868]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1843]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1593]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1553]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1484]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1473]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.