Кириш Регистрация

Ёшлар лигаси: “Насаф” “Пахтакор”ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Бугун 23-тур ўринбосарлар учрашувларига старт берилди. Жумладан,  Қарши шаҳридаги “Насаф” (Меҳнат) стадионида турнинг марказий учрашуви мақомини олган “Насаф”-“Пахтакор” клублари ўринбосарлари ўртасидаги учрашув ҳозиргина ўз ниҳоясига етди. Учрашув голларга бой бўлди.

Учрашувнинг илк дақиқаларидан Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди. Учрашувнинг 4-дақиқасида “Пахтакор” аъзоси Аббосбек Махсталиев гол муаллифи бўлди-0:1.
Учрашувнинг 41-дақиқасида Аббосбек Махсталиев иккинчи марта ҳакам томонидан огоҳлантирилиб, майдондан четлатилди ва меҳмонлар майдонда 10 киши бўлиб қолишди. Учрашув биринчи бўлими ана шу ҳисобда якунланди.
Иккинчи бўлимнинг бошида яъни 51-дақиқада “Пахтакор” аъзоси  ўз  дарвозасини ишғол қилиб қўйди -1:1. Ниҳоят учрашувнинг 65-дақиқасига келиб, “Насаф” ўринбосарлари ҳисобда олдинга чиқиб олишди, “Пахтакор” ёшлари дарвозасига иккинчи  голни Улуғбек Дадабоев киритди-2:1. Орадан бир дақиқа ўтиб, учрашув 60-дақиқасида майдонга тушган “Пахтакор” ўринбосарлари аъзоси  Жамшид Искандаров ҳисобни тенглаштирди – 2:2. Учрашувнинг 87-дақиқасига келиб, Рўзиқул Бердиев шогирдлари яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди, “Пахтакор” дарвозасини яна Улуғбек Дадабоев ишғол қилиб, дубл муаллифига айланди-3:2. Учрашув асосий вақтига учрашув бош ҳаками томонидан 4 дақиқа қўшимча вақт қўшиб берилди. Аммо бу қўшимча вақтда бошқа ҳисоб ўзгармади. Шундай қилиб, Рўзиқул Бердиев шогирдлари ушбу учрашувда муҳим ғалабани қўлга киритишди. Ғалаба муборак!

Ёшлар лигаси, 23-тур. Қарши ш. “Насаф” стадиони
“Насаф” – “Пахтакор”  3:2 (0:1)

Голлар: Аббосбек Махсталиев 4-0:1,Автогол-“Пахтакор” аъзоси 51-1:1, Улуғбек Дадабоев 65-2:1, Жамшид Искандаров 66-2:2, Улуғбек Дадабоев  87-3:2

“Насаф”: 25.Алибек Туробов, 2.Мирзамурод Жўрабоев, 5.Одил Ҳамробеков, 7.Нодир Санақулов, 10.Азизбек Маликов (Элдор Бойматов 72), 11.Санжар баратов, 15.Тоҳир Абдураззақов (с),  17,Фаррух  Сайфиев, 19.Миржалол Мўминов (Дониёр Нарзуллаев 86), 20.Улуғбек Дадабоев (Аслиддин Лутфуллаев 93), 22.Нажмиддин Нормуродов (Обид Мамотов 50)

“Пахтакор”: 50.Акмал Турсунбоев (Алибек Омонов 71), 13. Жалолиддин Саидов (Жамшид Искандаров 60), 14.Фомин Максимиллян (Муҳсин Убайдуллаев 55), 2.Азамат Абдуллаев, 25.Тоҳир Шамсутдинов (Фаррух Шотурсунов 78), 21. Аббосбек Махсталиев, 7. Арен Бабаян, 20. Абдуллоҳ Олимов (Абдулазиз  Юсупов 80), 17.Игорь Сергеев, 28.Анвар Рахимов (Рекун Сергеев 51), 29. Алишер Азизов (Тимур Ҳакимов 64)

Ҳакамлар: С.Ивлиев, Ф.Норсафаров, О.Ҳамдамов, С.Саттаров
Назоратчи: И.Нехочин

Огоҳлантириш: А.Махсталиев 26 ва 41, А.Олимов 38, Элдор Бойматов 73, Нодир Санақулов 75, Игорь Сергеев 79,

Четлатиш: Аббосбек Махсталиев 41.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 18:21, 18.10.2012.
Ўқилди: 5084 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6500]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3593]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3193]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2818]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2625]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2196]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2100]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2010]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1768]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1707]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик