Кириш Регистрация

Жамолиддин Раҳматуллаев: «Ғалаба қозонишимиз мумкинлигига ишонган ҳолда ҳаракат қилдик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев U17 Осиё кубоги гуруҳ босқичи 1-тури доирасида бўлиб ўтган Японияга қарши ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

"Ўйинни жуда яхши бошладик. Аммо гол ўтказиб юборганимиздан кейин шогирдларим тезроқ ҳисобни тенглаштириш мақсадида шошилишди. Афсуски, биринчи бўлимда ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Ўйин сўнгида эса гол уриб, дурангга эришдик. Энди эса бор эътиборимизни Ҳиндистонга қарши учрашувга қаратамиз.

Ўйин давомида эҳтирослар юқори даражада бўлди. Ғалаба қозонишимиз мумкинлигига ишонган ҳолда ҳаракат қилдик. Якунда эса дуранг билан кифояландик. Япония жисмоний жиҳатдан кучли бўлса-да, биз охиригача курашдик. Кейинги ўйинда кўпроқ гол уришимиз керак. Буни тушуниб турибман", — деди Жамолиддин Раҳматуллаев.

Шунингдек, Япония дарвозасига гол урган Амирбек Саидов ҳам фикрлари билан ўртоқлашди:

"Ғалабага умид қилгандик, аммо дуранг билан чекландик. Шунга қарамай,, ўз мақсадимизга эришдик. Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик. Ҳиндистонга қарши ўйинда эса ғалаба қозониш учун қўлдан келган барча ишни қиламиз", — деди Саидов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:49, 18.06.2023.
Ўқилди: 2827 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7257]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3529]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3345]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3084]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2329]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2219]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2179]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2157]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2059]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2055]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик