Кириш Регистрация

Балотелли: "Сити"да ёқимсиз нарсаларни гапирувчилар кўп, аммо мен бунга тупураман"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ҳужмчиси Марио Балотелли жамоа ёшлар мураббийи Брайан Марвуднинг асосий таркиб ўйинчилари Паблу Сабалету, Венсан Компани ва Жо Хартларни ёшларга ўрнак қилиб кўрсатгани ва улар орасига ўзини қўшмаганлиги италиялик ҳужумчини қизиқтирмаслигини билдирди.

"Бизда ўзини ҳар томонлама яхши тутадиган ўйинчилар кўп. Бизга кўпчиликка ўрнак бўла оладиган фантастик гуруҳ бор. Мена келсак, бу ерда юзимга айтмай, газеталар орқали ёқимси гапларни айтадиганлар кўплигига қарамай, "Сити"да бахтлиман. Мен бунга тупураман.

Асосийси, Манчини билан муносабатимиз яхши. Кимлардир ўртага низо солишга уринишларига қарамай, биз бир-биримизни ҳурмат қиламиз" - дейди Балотелли.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:14, 19.10.2012.
Ўқилди: 3365 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.