Кириш Регистрация

"Манчестер Юнайтед" Магуайрни ижарага бериб юбориши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Харри Магуайр ёзги трансфер ойнасида “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиши мумкин. Футболчи Эрик тен Хаг жамоасида қолиб, таркибдан жой учун курашишни истайди, аммо Евро-2024 яқинлашаётган бир пайтда Магуайр учун имкон қадар кўпроқ ўйнаш муҳим. INews хабарига кўра, 30 ёшли ҳимоячи ижара асосида "Астон Вилла"га ўтиши мумкин.

Айтиш жоизки, “Астон Вилла” 2023/2024 йилги мавсумда еврокубокларда иштирок этади – жамоа Конференциялар лигасига йўлланма олди.

Қўшимча қиламизки, Transfermarkt портали мутахассислари Харри Магуайрни 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 19:39, 18.06.2023.
Ўқилди: 1243 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.