"Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес "Эспаньол" ҳужумчиси Хоселу билан шартнома имзолаганидан сўнг клубнинг трансферлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
— Хоселу билан шартнома ёпилганми?
— Ҳа, у кейинги ҳафта сафимизга келади.
- Яна шартномалар бўладими?
- Йўқ", - дея Пересдан иқтибос келтирган Madrid Xtra.
33 ёшли футболчи кейинги мавсумда мадридликлар шарафини ҳимоя қилади. Бунинг учун "Эспаньол" 500 минг евро олади.
"Реал Мадрид" 2022/23 йилги мавсум якунида Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади.