Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги финалида «BMB» ва “Локомотив” жамоалари 18 июнь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувда «BMB» жамоаси рақиб дарвозасига 18 та гол уришга муваффақ бўлди. “Темирйўлчилар” бунга учта тўп билан жавоб қайтарди.
«BMB» сафида бразилиялик Фернандо де Соуза 4 та, Акбар Усмонов 4 та, Ҳусниддин Нишонов, Музаффар Аҳаджонов ва Дилмурод Шавкатов иккитадан тўп киритди. Эбберт Оливейра, Дониёр Тоҳиров, Аббос Элмуродов ва Машраб Одилов эса ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.
“Локомотив”нинг голларига Бобурбек Эргашев, Бурҳониддин Содиқов ва Илёс Маллаев муаллиф бўлди.
Шу тариқа «BMB» ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубогига эга чиқди.
Футзал. Ўзбекистон кубоги. Финал
«BMB» - «Локомотив» - 18:3 (10:2)
Голлар: Фернандо де Соуза (4 та), Акбар Усмонов (4 та), Ҳусниддин Нишонов (2 та), Музаффар Аҳаджонов (2та) ва Дилмурод Шавкатов (2та), Эбберт Оливейра, Дониёр Тоҳиров, Аббос Элмуродов, Машраб Одилов — Бобурбек Эргашев, Бурҳониддин Содиқов, Илёс Маллаев
Футзал бўйича Ўзбекистон кубогини энг кўп қўлга киритган жамоалар:
“Ардус” (6 марта)
“ОКМК” (3)
“Локомотив” (2)
“Максам Чирчиқ” (2)
“Турон” (2)
Шунингдек, “Бунёдкор”, “Учқудуқ”, “Строител Зарафшон”, “Жиззах”, “ЖКА”, “Косон”, “Солиқчи”, “Рўзмат Мадаминов”, “Термо” ва “Жиззах Кентекс” бир мартада кубокка эга чиққан.