Кириш Регистрация

Владо Радманович Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Владо Радманович эртага, 20 июнь куни бўлиб ўтадиган CAFA Nation's Cup финали доирасидаги Эронга қарши ўйин олдилан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Барчага ассалому алайкум. Эртанги финалда ўйнаш учун иккала жамоа ҳам лойиқ эди. Эроннинг биздан бир устунлик жиҳати бор эди. Улар бизга нисбатан осон гуруҳдан ўрин олди ва битта камроқ ўйин ўтказишди. Уларда тикланиш учун кўпроқ вақт бўлганини айтиб ўтиш лозим. Уларни жуда ҳурмат қиламиз. Аммо бизда ҳеч ким қўрқаётгани йўқ. Иккала жамоада ҳам ҳужум жуда кучли, эртага қизиқарли ўйин гувоҳига айланамиз.

Эртага бизнинг футболчилармиз майдоннинг ҳар бир қисми учун курашиб, тартибли ҳаракат қилиши лозим. Эртага бутун ўйин давомида юқори темпда ҳаракат қилишга уринамиз.

Эроннинг барча ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик. Улар ҳақида барча маълумотга эгамиз. Эртага улардан ҳужумкор ўйин кутяпмиз. Эронликларда ҳужум чизиғи ва ярим ҳимоя жуда яхши шаклланганини айтиб ўтишимиз керак.

Футбол - тахмин қилиш қийин бўлган спорт тури. Бу спорт турида жуда майда деталлар ҳам ўйин тақдирига таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабдан, эртага қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Умид қиламизки, омад ҳам биз тарафда бўлади.

Ҳозирда Катанецнинг аҳволи яхши. У кундан-кунга тузалиб бормоқда. Афсуски, эртага биз билан бўлмайди. У жамоага омад тилади.

Қайтараман, ўйинда муваффақият қозонишни истасак, майдоннинг ҳар бир ери учун курашиб, тартибли ўйин кўрсатишимиз керак. Эрон ҳақида жуда кўп маълумотга эгамиз ва уларга қарши қандай ўйнаш кераклигини биламиз.

Эртага қандай тактикада ўйнашимиз борасида бугун кечқурун ёки эртага эрталаб бир қарорга келамиз.

Жисмоний тайёргарлигимиз яхшиланиб бормоқда. Бу борада мураббийлар ишламоқда. Аммо, афсуски, футболчилар асосий вақтини ўз жамоасида ўтказади. Бу ердаги 1 ёки 2 ҳафталик йиғинда ниманидир ўзгартириш қийин бўлади", - деди Радманович.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:39, 19.06.2023.
Ўқилди: 5188 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.