Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Саралашдаги виқорли "уч шерлар"га асосий ўйинларда нима етишмайди?

Баҳо:
+ | -1

Англия терма жамоаси Евро-2024 саралаш босқичидан ишонч билан ўтди. Гарет Саутгейт шогирдлари асосий рақиб – Италияни (2:1) мағлуб этишди, шунингдек, Украина (2:0) ва Мальта устидан ғалаба қозонди (4:0). Олдинда Шимолий Македония билан уй учрашуви кутиб турибди. Инглизлар бўлажак ўйинда мағлуб бўлиши даргумон. Умуман олганда, уларни саралаш баҳслари бўйича жаҳон чемпиони дейиш мумкин! "Қизил фурия" жаҳон чемпионати – 1998-2018 йилги саралаш баҳсларида мағлуб бўлмади.

Сўнгги олтита саралаш босқичида (Евро-2024дан ташқари) британияликлар фақат бир марта мағлуб бўлишди. Евро-2012 саралашида Англия бешта ғалаба ва учта дуранг, 2014 йилги жаҳон чемпионатида олтита ғалаба ва тўртта дуранг қайд этган. Кейин эса ўнта баҳсда 2016 йилги Европа чемпионати учун саралаш учрашувларида ғалаба қозонди. 2018 йилги Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати олдидан иккита дуранг ва саккизта ғалабага эришилди. Британияликлар ҳар доим биринчи ўринни эгаллаб, муддатидан олдин финал турнирларига чиқишни одат қилган. 2010 йилдан бери саралашлардаги ягона йўқотиш Евро-2020 саралашида юз берди:

Англия терма жамоаси меҳмонда Чехияга имкониятни бой берди (1:2). Инсоф учун айтиш керакки, чехлар саралашда ажойиб футбол намойиш этишди ва финалда кучли саккизликка киришди. ЖЧ-2022 саралаш босқичида Англия яна бир бор мағлубиятсиз ўйнади, саккизта ғалаба ва икки дуранг.

Англия терма жамоаси сўнгги олтита йирик турнирда қандай натижа кўрсатди?

Евро-2012да британияликлар Рой Хожсон бошчилигида гуруҳдан чиқишни уддалади, аммо 1/4 финалда бўлажак кумуш медаль соҳиблари - Италияга ютқазиб қўйишди (0:0, пеналтилар бўйича 2:4). Икки йил ўтиб, Англия Бразилиядаги жаҳон чемпионатида муваффақиятсизликка учради, жамоа Коста-Рика, Уругвай ва Италия бор гуруҳда охирги ўринни эгаллади.

Франциядаги Евро-2016нинг 1/8 финалида жамоа Исландияга имкониятни бой берди (1:2). Ниҳоят, Россиядаги жаҳон чемпионатида кичик бўлсада муваффақият Англия томонида бўлди. “Лужники”да Англия Хорватияга қўшимча бўлимларда мағлуб бўлди, учинчи ўрин учун ўйинда эса Бельгияга ютқазиб қўйди (0:2). Бироқ, олдинги натижалар фонида ярим финал ажойиб ютуқ бўлди.

2021 йилда Англия кубокка яқин келди. “Уч шерлар” Европа чемпионатида финалга қадар етиб борди. Бироқ жамоа пенальтилар сериясида мағлубиятга учради. Букайо Сака, Маркус Рэшфорд ва Жейдон Санчо нишонни аниқ олишолмади. Натижада Англия терма жамоаси “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтган ҳужумкор финалда кубокни қўлга кирита олмади. Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионатида британияликлар фаворитлар мақомига эга бўлганди. Ҳа, бир йил олдин улар Евро финалига чиқишганди, аммо мағлубиятлар серияси ҳамон жамоани таъқиб қиларди. Натижада Саутгейт жамоаси чорак финалда шиддатли Францияга имкониятни бой берди (1:2). Учрашувнинг ҳал қилувчи лаҳзаси - Ҳарри Кейннинг пенальтиси. 84-дақиқада британиялик ҳужумчи ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо тўпни дарвозадан юқорига йўллади.

Англиянинг пенальтилар эвазига турнирдан чиқиб кетишига ҳайрон бўлганлар борми?

Инглизларнинг Евро-2024 йўлланмасини қўлга киритишига шубҳа йўқ. Аллақачон учта учрашувда учта ғалаба бор. Асосий вазифа - кубокка ҳаракат қилиш. Клублар миқёсида инглизлар Европада устунлик қилади. "Манчестер Сити" ва "Вест Хэм" ўтган мавсумда учта еврокубок турнирларининг иккитасида ғалаба қозонди. Энди "кубоклар вируси"ни терма жамоа ўзига олиши керак.

Киритилди: 21:29, 19.06.2023.
Ўқилди: 1779 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.