АПЛ клуби "Борнмут"га янги мураббий тайинланди. Хабарларга кўра, жамоа бош мураббийи Гари О'Нейл ишдан бўшатилган. Унинг ўрнига собиқ "Райо Вальекано" устози Андони Ираола олиб келинди.
Испаниялик мутахассис 2 йиллик битим билан "олчалар" сафига келиб қўшилди. У июль ойининг бошидан Англияда иш бошлайдиган бўлди. 40 ёшли мутахассис 2018 йилдан бери мураббийлик билан шуғулланади.