Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Лионель Месси ва Криштиану Роналду. Улар 35 ёшида нималарга эришган эди?

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси тез орада ўзининг 36 ёшини нишонлайди. Кўпчилик уни Роналду билан таққослайди. Аммо Роналду Мессидан икки ёш катта. Шу сабабли Криштиану Мессидан кўра, кўп эҳтимол, аввал фаолиятини тугатади. Хўш, улар айни 35 ёшида нималарга эришган эди?

Месси 35 ёшида фаолиятидаги энг зўра даврни бошидан ўтказди. У Қатардаги Жаҳон чемпионатида жамоаси билан зафар қучди. Шу сабабли турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Энди эса, у йилнинг охирида ўтказиладиган "Олтин тўп" топшириш маросимида ҳам фаворит номга айланди. Ўтган мавсум мобайнида Аргентина афсонаси 32 та ўйинда "ПСЖ" учун 16 та гол ва шунча ассист қайд этганди. Қолаверса, Мессининг жамоаси май ойида Франция чемпионлигини қайтадан қўлга киритди. Шуни ҳам айтиш керакки, Месси учун мавсумнинг омадсиз пайти ҳам бўлди. Хусусан, унинг жамоаси ЕЧЛ плей-офф босқичининг илк тўсиғидан ўта олмай, "Бавария"га имкониятни бой берганди.

Роналду 2020 йилнинг февралида 35 ёшга киради. Ўшанда у "Ювентус" сафида ҳаракат қилаётган эди. Турин клуби мавсумни кетма-кет тўққизинчи марта чемпионлик билан якунлашга яқин турган бир пайтда, Роналду хизматга тайёр эди. 2019-20 йилги мавсумда у 37 та голга муаллифлик қилади (А серияда 31 та). Кўп гол урганига қарамай, португалиялик ҳужумчи мавсумнинг тўпурарлик мақомини "Лацио" вакили Чиро Иммобилега бой беради. Навбатдаги мавсум "Кекса Синьора" учун омадсиз бошланади ва шундай тугайди. Клуб 4 ўрин билан кифояланишга мажбур бўлади. Шунга қарамай, Роналду 29 та гол билан А серияда тӯпурурлик бобида яққол пешқадамликка эришади. Кейин коронавирус билан боғлиқ вазият юзага келди. Европада футбол бир муддат тўхтатилади. Роналду эса 2021 йилнинг ёзида "Манчестер Юнайтед"га йўл олди.

Қуйида Месси ва Роналдунинг 35 ёшида қандай натижага эришганига эътибор қаратамиз.

Лионель Месси (2022-23)
Ўйинлар: 54 та
Майдонда: 4803 дақиқа
Голлар: 38 та
Ассистлар: 25 та
Пенальтидан гол: 4 та
Хет-трик: 1 та
Жарима зарбасидан гол: 4 та
Ўртача: ҳар 126.4 дақиқада битта гол

Совринлар: Жаҳон чемпионлиги, 2022-23 йилги Франция чемпионлиги, Чемпионлар соврини.

Криштиану Роналду (2019-2020)
Ўйинлар: 48 та
Майдонда: 4083 дақиқа
Голлар: 40 та
Ассистлар: 8 та
Пенальтидан гол: 14 та
Хет-триклар: 0 та
Жариба зарбасидан гол: 2 та
Ўртача: ҳар 102.1 дақиқада битта гол

Совринлар: 2019-2020 йилги Италия чемпионлиги, 2020 йилги Италия кубоги.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 14:14, 20.06.2023.
Ўқилди: 6441 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.