"Манчестер Сити" "Бавария" билан Ким Мин Же учун курашга киради.
“Шаҳарликлар” “Наполи” ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда, уни 1-15 июль кунлари оралиғида 45 миллион еврога сотиб олиш мумкин.
Гарчи “Бавария”нинг келишув борасидаги ишлари муваффақиятли якунланиш арафасида бўлса-да, трансфернинг издан чиқиб кетиш хавфи бор.
Шунингдек, корейснинг ўзи "Манчестер Юнайтед" ёки "Ньюкасл"дан кўра "Бавария"га ўтишни афзал кўряпти.