Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Ўзбекистонлик қизларнинг бугунги рақиби мусобақага келмади

Баҳо:
+ | -

Бугундан бошлаб 19 ёшгача бўлган Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Осиё чемпионатининг саралаш босқичини бошлаши керак эди. Аммо "А" гуруҳида иштирок этиши керак бўлган Қирғизистон терма жамоаси саралашда қатнашмайдиган бўлди. Шу боис гуруҳда Ўзбекистондан ташқари Ҳиндистон ва Бангладеш терма жамоалари қолди. Ушбу икки жамоа бугун ўзаро баҳслашишади. Ўзбекистонликлар эса 22 октябрь куни Бангладеш, 24 октябрь куни Ҳиндистон билан куч синашадилар.

Саралашнинг дастлабки босқичида жамоалар 3та гуруҳда кураш олиб боришмоқда дастлабки 2та ўринни олган жамоалар (жами 6та) кейинги босқичга чиқишади. Осиё чемпионати учун саралаш турнирининг иккинчи босқичи 2012 йилнинг 1-13 декабрь кунларига тайин қилинган.

Иккинчи босқичда эса аввалги Осиё чемпионатида иштирок этган Вьетнам ва саралаш босқичида яхши натижа қайд этган Таиланд терма жамоалари кутиб туради. Шу тариқа иккинчи босқичдаги жами 8та мамлакат иккита гуруҳга тақсимланади (Вьетнам ва Таиланд 1та гуруҳга тушмайди). 2та гуруҳ ғолиблари ўзаро плей-офф ўйинида майдонга тушишади ва ғолиб мамлакатгина 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади.

Япония, КХДР, Хитой, Жанубий Корея ва Австралия терма жамоалари Осиё чемпионатида саралаш турнирларисиз иштирок этишади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:20, 20.10.2012.
Ўқилди: 6275 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.