"Манчестер Юнайтед" афсонаси Гари Невилл АПЛни диққатлироқ бўлишга чақирди. У трансферлар борасида араблар ҳаракатлари ҳақида шундай дейди:
"Премьер-лига тезкорлик билан Саудия Арабистони клубларининг Англиядан футболчи сотиб олишларига эмбарго (чеклов) ўрнатиши лозим. Акс ҳолда, футболнинг ҳалоллик принципларига зарар етиши мумкин".