Махачқалъанинг «Анжи» клуби Россия премьер-лигасининг 12-туридан ўрин олган «Спартак»ка қарши учрашувда жуда катта қийинчиликлар эвазига бўлсада ғалаба қозонди.
Аввалига Динияр Билялетдиновнинг голидан кейин москваликлар олдинга чиқиб олишганди. Бироқ 46-дақиқада Кирилл Комбаровнинг қизил карточка олиши натижасида бир киши кам бўлиб қолган «спартак»чилар иккита гол ўтказиб юборишди.
Иккинчи бўлимда майдонга чиқарилган Ласина Траоре Это’Онинг тўп узатишидан кейин ҳисобни тенглаштирган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Карсела-Гонсалеснинг бурчакдан етказиб берган тўпини Инсаурральде боши билан ўз дарвозасига киритиб қўйди. Натижада«Анжи» ўта қийин, лекин муҳим ғалабани қўлга киритиб чемпионатдаги пешқадамлик мавқеини сақлаб қолди.
Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов жароҳати боис ушбу учрашувда майдонга туша олмади. Терма жамоамиз вакили кейинги ҳафтадан сафга қайтиши кутилмоқда.
Россия Премьер-лигаси
12-тур
АНЖИ – СПАРТАК 2:1 (0:1)
Голлар: Траоре (64), Инсаурральде (90+4, автогол) – Билялетдинов (35).
Анжи: Габулов, Агаларов, Тагирбеков, Самба, Жирков, Л. Диарра (Смолов, 30), Шатов (Траоре, 56), Жусилей, Буссуфа, Карсела-Гонсалес, Это′О.
Спартак: Песьяков, К.Комбаров, Инсаурральде, Сухи, Макеев, Кариока (де Зеув, 90+2), Билялетдинов, Чельстрем (Бризгалов, 74), Ари, Д.Комбаров, Веллитон (Хурадо, 51).
Огоҳлантириш: Буссуфа (41), Это′О (44) - Веллитон (33), Ари (38), Чельстрем (40), К.Комбаров (45+1), Инсаурральде (79), Песьяков (90+1).
Четлатиш: К.Комбаров (46, Спартак).