"Манчестер Юнайтед" ўз ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек хизматларини Италиянинг бошқа клубига таклиф қилди. Олдинроқ нидерландиялик футболчи "Рома"га таклиф қилингани ҳақида хабар берилганди.
Журналист Мирко ди Наталенинг ёзишича, “Манчестер Юнайтед”дан Ван де Бекни сотиб олиш бўйича таклиф олган навбатдаги клуб Туриннинг “Ювентус” клуби бўлди. Бироқ Массимилиано Аллегри жамоаси нидерландиялик футболчи уларнинг режаларида йўқлигига тезда жавоб қайтаришди.
"Манчестер Юнайтед" ҳозирда 2020 йилнинг ёзида "Аякс"дан трансфер қилинганидан кейин Англия Премьер-лигасида ўйнай олмаган ван де Бекдан қутулиш учун фаол ҳаракат қилмоқда.