Бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку Саудия Арабистони таклифини иккинчи бор рад этди, деб хабар беради La Gazette Dello Sport.
Манбага кўра, унга билдирилган биринчи таклиф (икки йилга 25 миллион) 30 миллионга оширилган ва мавсум учун узайтирилган, аммо бу бельгияликнинг қарорини ўзгартирмаган. У 30 ёшида Арабистонга кўчиб ўтишни эрта деб ҳисоблайди ва ҳеч бўлмаганда 2026 йилги жаҳон чемпионатигача Европада ўйнашни хоҳлайди.
Ўтган мавсумда форвард "Интер" сафида барча турнирлар доирасида 36 ўйинда майдонга тушиб, 14 гол урган ва 7 голга ассистентлик қилган. У "Челси"дан ижарага олинган "Интер" таркибида ўйнади.