«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг опаси Катя Авейру футболчи нима учун ҳеч қачон алкогол ичмаслигини маълум қилди.
«У кимгадир ортиқча юк бўлмасликка қатъий қарор қилган. У отасига каби алкоголга қарам бўлиб қолишини истамайди. Шунинг учун Криштиану ҳеч қачон бир томчи ҳам спиртли ичимлик ичмаган.
У дунёнинг чўққисига чиқишни истаган. Бу мақсад йўлида ўзининг қаерда келиб чиққанини ҳеч қачон унутмаслик кераклигини ўз онгига сингдириб олган», — дея ёзди Авейру ижтимоий тармоқлар орқали.