Кириш Регистрация

U17 Осиё кубоги. Ўзбекистон U17 Вьетнамни кичик ҳисобда енгди ва гуруҳда 2-ўринни эгаллади

Баҳо:
+ | -

Таиландда ўтказилаётган U17 Осиё кубоги мусобақасида гуруҳ босқичига якун ясалди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3-тур доирасида Вьетнамга қарши майдонга чиқиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимда устунлик тўлалигича Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари томонида бўлди. Вакилларимиз юзага келтирилган вазиятларнинг фақат биттасини голга айлантиришди. Лазиз Мирзаев ўнг қанотдан жарима майдонига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Шодибоев яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Шодиёр кўп ўтмасдан иккинчи голни уриши ҳам мумкин эди, аммо у дарвозабон билан яккама-якка вазият аниқ зарба бера олмади.

Иккинчи бўлимнинг ярмидан бошлаб футболчиларимиз чарчаб қола бошлади. Бундан фойдаланиб, вьетнамликлар ҳужумлар ташкил қила бошлашди. Улар иккита яхши вазиятни юзага келтиришди, аммо якуний зарба беришда футболчиларга маҳорат етишмади.

"D" гуруҳида параллел ўтган ўйинда Япония Ҳиндистон устидан 8:4 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳ ғолибига айланди. Ўзбекистон эса 2-ўрин билан плей-оффга чиқди. Терма жамоамиз чорак финалда Саудия Арабистонига қарши майдонга чиқади. Мазкур ўйин 26 июнь, душанба куни Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

U17 Осиё кубоги. "D" гуруҳи, 3-тур
ВЬЕТНАМ - ЎЗБЕКИСТОН - 0:1 (0:1)
Гол: Шодиёр Шодибоев (25)
Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6.Озод Ўктамов, 7.Лазиз Мирзаев (С), 8.Беҳруз Шукуруллаев, 13.Беҳруз Жуматов, 14.Шодиёр Шодибоев, 16.Муҳаммадали Раимов, 17.Оллаберган Каримов, 19.Шерзод Абдулбориев, 23.Дилшод Абдуллаев

ЯПОНИЯ - ҲИНДИСТОН - 8:4

 ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағ-тТ-НОчко
1 Япония 3 2 1 0 13-5 7
2 Ўзбекистон 3 2 1 0 3-1 7
3 Ҳиндистон 3 0 1 2 5-10 1
4 Вьетнам 3 0 1 2 1-6 1
Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:09, 23.06.2023.
Ўқилди: 4247 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5152]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4830]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4323]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4106]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4054]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3315]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3165]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2929]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2576]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик