"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ҳеч қаёққа кетмайди. Немис мутахассисининг Германия терма жамоасини бошқариши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Буни Клоппнинг агенти Марк Косиске рад этди.
У шундай дейди: "Юргеннинг "Ливерпуль" билан узоқ йиллик шартномаси мавжуд. Қолаверса, Германияда бош мураббий бор. Шундай экан, бу ерда муаммо бўлиши мумкин эмас".