Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Сергей Арслонов: "Топ клублар Нимелига қизиқиш билдирмоқда"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 13-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Сўғдиёна” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Сергей Арслонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйин қийин ва асабий ўтди. Бунинг устига асосий вақтга 14 дақиқа қўшиб берилди. Жисмоний ва руҳий жиҳатдан кўп куч сарфладик. Биринчи бўлимда кўпроқ тўпсиз ўйнаб, ҳимояга эътибор қаратган бўлсак, иккинчи таймда эса рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратдик. Бугун рақиб ҳам яхши ҳаракат қилди, қолаверса, ўртадаги юзага келган катта танаффус ҳам ўз сўзини айтди. Назорат баҳсларида эса муносабат бошқача бўлади.

Биринчи бўлимда Нимели қийналди. Иккинчи бўлимда эса унга вазиятлар этишмаган бўлсада, ҳимоя ва ҳужум ўртасидаги боғловчи вазифасини бажариб берди. Айнан у туфайли ҳимоядан чиқиб, хавфли вазиятлар ярата бошладик. Ҳа, у чарчаб қолди. Майдонга иккинчи ҳужумчи тушиши ўйинимизни кучайтира олди. Уларнинг бири тўпни сақлаган бўлса, иккинчиси рақибни алдашга ҳаракат қилди. 20 кундан сўнг расмий баҳсда майдонга тушиш нафақат футболчиларга, балки мураббийларга ҳам қийин.

Силванус чемпионатимиздаги тўпурар ҳужумчилардан саналади. Уни нафақат “Навбаҳор, балки, бошқа кўплаб жамоалар ўз сафида кўришни истамоқда. Улар раҳбариятимизга мурожаат қилиб, бу борада музокара ўтказишлари мумкин.

Биринчи навбатда маҳаллий ёшларга эътибор қаратамиз. Кейин эса турли ёшдаги терма жамоа вакилларини олиб келишга интиламиз. Сўнгги вариант – легионер. Айни дамда легионерлар бўйича барча позицияларимиз банд. Шу сабабли улар ҳақида ўйлаётганимиз йўқ”, – деди Арслонов.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 04:31, 24.06.2023.
Ўқилди: 1332 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.