"Атлетико" ярим ҳимоячиси Жеффри Кондогбия фаолиятини "Марсель"да давом эттириши мумкин, дейди Фабрицио Романо.
Манбага кўра, 30 ёшли футболчи француз клуби билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома борасида келишиб олган. Яқин орада клублар навбатдаги музокараларни ўтказишади.
Кондогбия 2020 йилдан буён “Атлетико” сафида тўп тепади. 2022/23 йилги мавсумда у мадридликлар сафида барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг нархини 14 миллион еврога баҳоламоқда.