Роналду, Бензема ва Канте илк харидлар
Айтиш мумкники, бундай тенденция Криштиану Роналдунинг "Ал Насср" билан шартнома имзолашидан кейин бошланган. 5 карра "Олтин тўп" соҳибининг "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти унча яхши бўлмади, ҳаттоки, "манкунианликлар" мухоислари Роналдуни кетишини хоҳлаб уни жамоадан деярли хайдаб юборди. Сабаби, Криштианунинг Пирс Морганга берган ўша машҳур интервьюси деб ҳисобланди, унда Роналду "Манчестер Юнайтед"ни кескин танқид қилган. Эрик Тен Хагнинг системасини ҳам бироз қоралади. Криштиану МЮ сафида 10 учрашувда 1 гина гол уришга муваффақ бўлди.
Роналду "Манчестер Юнатед"дан кетиши аниқ бўлганидан кейин Европанинг бир қанча клубларидан вариантлар қидирди. Ҳеч қандай садо бўлмаганидан сўнг, у Саудияга кетишга мажбур бўлди. Араб юртида у "Ал Насср" билан йилига 200 миллион евро маошлик шартномага имзо чекди.
Саудияликлар дунёнинг икки энг яхши футболчиларидан бири, Лео Мессининг асосий рақобатчисини ўз чемпионатларига олиб келишди. Ҳаттоки, Леонинг ўзини ҳам "Ал Ҳилол"га таклиф қилишганди. Роналду Саудия Про Лигасида 16 та ўйинда 14 та гол уриб, мавсумнинг энг яхши учиничи тўпурари бўлди.
Ёзда яна бир топ кулишув ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлади. Бу сафар "Олтин тўп"нинг амалдаги соҳиби, "Реал Мадрид"нинг тўпурарларидан бири Карим Бензема Саудия Арабситонига кўчиб ўтди. Франциялик футболчи "Ал Иттиход" билан билан шартнома имзолади. У билан деярли бир вақтда "Челси" ярим ҳимоячиси, 2018 йилги Жаҳон чемпиони Нголо Канте ҳам худди ўша жамоа билан шартномага имзо чекди.
Жаҳон даражасидаги 3 та футболчи билан шартнома камтаргина чемпионат учун катта ютуқ. Вазият шуни тақозо этдики, Европанинг яна бир қанча юлдузлари ҳам Саудияга кетишни ўйлаб қолди. Араблар бу билан асло тўхтаб қолмоқчи эмас.
"Ман. Сити", "Тоттенхем" ва Мю футболчилари нишон остида
Турли футболчилар билан музокаралар олиб бориляпти ва ҳозирча муваффақиятли давом этяпти. Мисол учун, "Ал Аҳли" клуби "Челчи"дарвозабони Эдуард Менди билан келишувга эришган. Сенегаллик Лондон жамоаси билан атиги 2 мавсум бирга бўлди, яна "аристократлар"нинг таркибдаги тозалаш ишлари Мендига ҳам таъсирини ўтказмасдан қолмайди. "Ал Аҳли" дарвозабонга 3 йиллик шартнома таклиф этди, келишув якунига етиш арафасида.
"Ал Аҳли" "Манчестер Сити" вингери Рияд Маҳрезни ҳам нишонга олди - ҳатто клуб президенти жазоирлик билан музокара ўтказиш учун шахсан Анлияга учиб кетгани ҳақида хабар қилинганди. Таклиф тафсилотлари - йилига 50 миллион евро маош билан 2 йиллик шартнома. Рияд билан бирга "шаҳарликлар"нинг яна бир футболчиси Бернарду Сильва Саудияга бориши мумкин. Португалиялик ярим ҳимоячига даъвогарлар рўйхати ҳали шаклланмаган, аммо араблар унинг агенти билан музокаралар ўтказишга муваффақ бўлди. Лекин Бернарду Европада қолишни афзал кўрди.
Эдуард Мендидан ташқари, 32 ёшли марказий ҳимоячи Калиду Кулибали ҳам "Челси"дан Саудия Арабистонига жалб қилинмоқда. Унга "Ал Ҳилол" асосий даъвогар. Кулибали учун Ар Риёд шаҳри жамоаси "Интер" билан рақобатда. "Ал Ҳилол" футболчига 3 йиллик шартнома ва йилига 30 миллион евро маош таклиф этди.
Худди шу клуб "Вулверхумптон" ярим ҳимоячиси Рубен Невеш билан келишувга эришди. "Бўрилар" 47 миллион евро товон пулига эга чиқишди. Кеча расман трансфер эълон қилинди, португалиялик янги жамоасида 8-рақамда ўйнайди.
Ронулдуни соиб олган "Ал Насср" яна бир вингер Ҳаким Зиешга қизиқиш билдирмоқда. "Челси" футболчиси Саудияга кетадиган бўлса, янги жамоасида йилига 30 миллион евро маош олади.
Футболнинг бизнесга айланиши
ФИФА видеоўйинини ўйнаган ҳар бир инсон Роналду ва Мессини бир жамоада бўлишини хоҳлайди. Саудияликлар шу нарсани реал ҳаётда ҳам амалга оширмоқчи бўлишди. Мессининг ўзи ҳам бир неча бор Араб юртига бориб келди, ҳаттоки Лео ушбу мамлакат туризм элчисига айланди. Май ойида "Ал Ҳилол" Мессига йилига 400 миллион евро маошлик шартнома таклиф қилди.
Якунда Месси Девид Бекхемга тегишли бўлган "Интер Майами"ни танлади ва "Ал Ҳилол" эса, Европанинг бошқа юлдузларига овни бошлади. Леонинг яқин дўсти, у билан "Барселона" ва ПСЖда бирга ўйнаган Неймарга ҳам кўз тика бошлади. Клуб бразилиялик учун йилига 200 миллион евро маош таклиф қилди. Неймар якуний қарорини ҳали айтмади.
"Реал Мадрид"нинг икки ярим ҳимоячиси Лука Модрич ва Тони Кроос ҳам фаолиятини Саудияда давом эттириш эҳтимоли йўқ эмасди. Хорватияликка икки араб клуби қизиқаётгани хабар қилинганди. "Ал Аҳли" "Олти тўп" эгасига мавсум учун 80 миллион евро, "Ал Ҳилол" эса, 3 йилга 200 миллион евро тўлашга тайёр эди. Иккала таклиф рад этилди, сабаби, иккиси ҳам фаолиятини Мадридда якунламоқчилиги.
Нима бўлган тақдирда ҳам Саудия футболи бу борада кўп нарсага эга чиқди, ўз имиджини Жаҳон миқёсига олиб чиқа олди.
Ҳали бу ҳаммаси эмас, ёзги трансферлар ойнасида яна қандай ўзгаришлар содир бўлишини вақт кўрсатади. Кўрамиз, кузатамиз...