"Шеффилд Юнайтед" ярим ҳимоячиси Сандер Берге жамоани тарк этмоқчи, деб хабар беради Football Insider.
Манба берган хабарга кўра, 25 ёшли футболчида иккита вариант бор: у ёки шу ёзда жамоани тарк этади, ёки келгуси йили унинг жамоа билан меҳнат шартномаси якунланганида.
Турли вақтларда ушбу норвегиялик футболчига "Ливерпуль", "Челси" ва "Арсенал" клублари қизиқиш билдирган.