"Челси" ёздаги яна бир харидни амалга оширди. Хабарларга кўра, Ямайканинг "Финикс Академи" клуби ҳужумчиси Дужуан Ричардс Лондон жамоаси аъзосига айланади. Ҳамма нарса аллақачон келишиб бўлинган.
Футболчи 2023 йилнинг 18 октябрида 18 га тўлиши билан "Челси"га қўшилади. Ричардс Ямайка терма жамоаси таркибида илк бор Тринидад ва Тобагога қарши ўз дебютини ўтказган.