Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Yonhap News: «Улсан» Кей-лига обрўсини кўтариши керак»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, ушбу хафтада ОЧЛ дастлабки ярим финаллари бўлиб ўтади. Жанубий Кореянинг «Улсан Хёндэ» клуби мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони «Бунёдкор»га қарши Тошкентда саф тортади. Бугун Кореянинг Yonhap News ахборот агентлиги бу ўйин ҳақида қуйидагиларни ёзган:

«ОЧЛда жон сақлаб қолган ягона жамоа сифатида «Улсан» Кей-лига обрўсини сақлаб қолиш учун «Бунёдкор»га қарши овга чиқади. 3 октябрь куни Саудия Арабистонида йирик хисобда ғалаба қозониб қайтганидан буён «Улсан»нинг Кей-лигада ишлари кўнгилдагидек бўлмади. Бунинг устига зич тақвим қўшилди. 21 октябрда бўлиши керак бўлган «Чонбук» билан 36-тур ўйинини 17 октябрга кўчира олганлиги катта гап. Ли Кеун Хо, Ким Шин Вук, Квак Тэ Хви, Ким Йонг Гванг каби етакчилари терма жамоа ихтиёрида бўлса ҳам бош мураббий Ким Хо Гон ўйин муддатини кўчиришдан қайтмади. Шу куни «Чонбук»ка 1:3 хисобида ютқазган «Улсан» Кей-лигадаги аҳволини қийинлаштирди. Эронга сафар қилган 4 нафар футболчи Техрондан тўғри Тошкентга учишди ва клуб сафига қўшилишди.

Жароҳатдан аста-секин қутулаётган Рафинья «Чонбук»ка қарши ўйинда 20 дақиқага яқин тўп сурди. Клуб Рафиньядан кўп нарсани умид қилмоқда. Эсингизда бўлса, Рафинья гуруҳ босқичида аввалги клуби бўлган «Гамба Осака» сафида «Бунёдкор» дарвозасини 2 марта ишғол қилган эди. «Ал-Ҳилол» маҳв этилишида ҳам Рафиньянинг 2 голи муҳим рол ўйнаган эди. Уй-сафар тизимида ўтадиган ярим финалларда қайси жамоа биринчи бўлиб гол киритса, ўша жамоада имконият юқори бўладиганга ўхшайди. Ҳамманинг нигоҳи «Улсан»га қаратилган: клуб Кей-лиганинг обрўсини сақлаб қола олармикан?»

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:53, 22.10.2012.
Ўқилди: 4726 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.