Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Онлайн викторина-11» бошланмоқда!

Баҳо:
+4 | -

Яна бир неча дақиқадан сўнг "Онлайн викторина" бошланади. Қуйидаги танловимизнинг 11-босқичи учун танлаб олинган саволлар рўйхати келтириляпти. Сиз улар билан таншиб, соат 17:00дан бошлаб Викторина бўлими орқали жавоб бера бошлашингиз мумкин.

"Онлайн викторина-11" бўлимига ўтиш учун ҳаволалар: мобил-версия ва веб-версия учун.

Эслатиб ўтамиз, сайтда рўйхатдан ўтган мухлислар иштирок этиши мумкин (сайтда сўнгги кунларда регистрациядан ўтган мухлисларнинг никлари тасдиқланди).

"Онлайн викторина-11" саволлари

1. Илк қабул қилинган футбол қоидасида майдоннинг узунлиги ва эни неча метрдан узун бўлмаслиги кераклиги ҳақида ёзилганди?

2. Дастлаб қабул қилинган футбол қоидасида даврозабон қўл билан ўйнаши таъқиланганди. Орадан неча йил ўтиб дарвозабонга жарима майдончаси ичида қўл билан ўйнаш учун рухсат берилган?

3. Ўзбекистонда футбол ташкил топган илк йилларда қайси минтақалар футболи бошқа жойларга нисбатан тезроқ тараққиётга эришган?

4. Маълумки, қоидага кўра, дарвоза устунлари ва тўсинлари оқ рангда бўлиши лозим. Ўйин бошланишидан аввал ҳакам дарвоза устуни ва тўсинлари ҳомий рекламаси рангига бўялганини кўрди. Ўйин бошланишига эса бир неча дақиқа қолмоқда ва мухлислар стадионга ташриф буюришмоқда. Уларни алмаштириш мумкин бўлган ббошқа дарвозалар эса йўқ. Ҳакам қандай қарорга келади?

5. Ҳимоячи дарвоза чизиғи устида тўпни қўли билан қайтариб қолди. Ҳакам хуштак чалди. Аммо кейин қараса, ушбу тўп бошқа бўлиб, ўйиндан олдин текширилган ва рухсат берилган тўпдан (5) бир размер кичкина (4) тўп экан. Ушбу тўп билан жамоалар сўнгги 2 дақиқа давомида ўйнашган. Ҳакамнинг қарори қандай бўлиши лозим?

6. Ҳимоячи ўз дарвозабонига тўпни узатди, аммо ҳужумчи тўп кетидан югурди ва унга етиб олай деганида дарвозабон ўз жарима майдончаси ичида тўпни ушлаб олди. Ҳужумчи бундай ҳолат учун ҳакамдан дарвозабонни майдондан четлатишни сўрамоқда. Ҳакамнинг қарори?

7. Майдон четида жамоалардан бирининг талисмани кийимидаги одам у ёқдан бу ёққа ҳаракатланмоқда. Унинг кийими ўз жамоаси формаси рангида бўлгани учун ҳакамларни чалғитмоқда. Ҳакам уни майдон четида ҳаракатланишини таъқиқлаши мумкинми?

8. Кичик майдонда ўтказилаётган болалар ўртасидаги мусобақада ўйиннинг сўнгги дақиқаларида белгиланган бурчак тўпи пайтида рақиб дарвобони ҳам жарима майдончасига келди. Тўп бурчакдан узатилганидан кейин ҳимояланаётган жамоа дарвозабони тўпни муштлари билан уриб юборди ва тўп учиб бориб, дарвозага кирди. Гол инобатга олинадими?

9. Ўйиндан кейин пенальтилар серияси амалга оширилмода. Зарбадан сўнг тўп аввал дарвоза тўсинига кейин эса ерга тегди, аммо дарвоза чизиғини кесиб ўтмади. Кейин эса тўп хурсандчиликдан қўлини юқори кўтарган дарвозабоннинг қўлига тегиб, дарвозага кирди. Бу — голми?

10. Жарима майдончаси ичида баҳсли тўп ўйин киритилмоқда. Унда ҳужумчи ва ҳимояланаётган жамоа дарвозабони иштирок этмоқда. Тўп ерга ташланиши билан дарвозабон ерга ётганча тўпни эгаллаб олди ва унинг боши ҳужумчининг оёғига урилай деди. Ҳакамнинг қарори?

11. Ўйин пайтида тўпнинг ҳавоси чиқиб кетди ва учиб бориб футболчининг бошига ёпишиб қолди. ФУтболчи эса дарвоза ичига югуриб боради ва голни нишонлай бошлайди. Гол инобатга олинадими?

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:45, 22.10.2012.
Ўқилди: 6301 марта.
Фикрлар: 60 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4467]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4221]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2448]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2270]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2105]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2004]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1953]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1553]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1545]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик