Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Максим Шацких: «Ўйин охирида характер кўрсатиб, муҳим уч очкога эга бўлдик»

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких "Бунёдкор"га қраши бўлиб ўтган ўйиндан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.

"Мухлисларга ўйинимиз ёқди деб ўйлайман. Кўплаб ҳужумлар уюштирдик. Баъзида шундай ҳолатлар бўлади, тўп дарвозага кирмайди. Жуда кўп кескин вазиятлар яратдик. Ўйин охирида характер кўрсатиб, муҳим уч очкога эга бўлдик.

Холматов яхши ҳаракат қилди. Биз унга янги позиция топдик. Курашга киришиб, тўп билан юришни ёқтиради. Машғулотларда буни текширдик. Ҳамробеков ҳам жуда яхши ўйнади. Ҳамралиев сафардан келгани сабабли Одилни ҳимояда ўйнатдик.

Жамоавий ҳаракатлардан қониқиш ҳосил қилдим. Қанотдан ҳам, марказдан ҳам кўп ҳужумга ўтдик. Иккинчи бўлимда янада олдинроққа чиқиб, рақибга юқорироқда босим ўтказдик. Биринчи гол урилганда жуда яхши комбинация юзага келтирилди.

Файзуллаев ҳужум ортида ва қанотларда бирдек ўйнай олади. Тез, техникаси юқори, ақлли ҳаракат қилади. Рақибга қараб унинг кучли жиҳатларидан максимум фойдаланишга интиламиз", — деди Максим Шацких.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 00:30, 26.06.2023.
Ўқилди: 1465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.