"Зальцбург" ҳужумчиси Жуниор Адаму "Фрайбург" билан шартнома имзолади, деб хабар беради клуб расмий сайти.
Австрия терма жамоаси футболчиси билан келишув шартлари ошкор қилинмаган. Ҳужумчи 20-рақам остида ўйнайди. Transfermarkt портали унинг трансфер нархини 9,5 миллион еврога баҳоламоқда.
Адаму ўтган мавсумда "Зальцбург" сафида 40 ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол уриб, 6 голга ассистентлик қилган.