"Ливерпуль" вингери Диого Жота жамоасининг Европа лигасига йўл олиши ва "Реал" билан учрашув ҳақида фикр билдирди.
“Мен “Вульверхэмптон” билан Европа лигасида ўйнаганман. Мерсисайдлик мухлислар ҳар йили Чемпионлар лигасида ўйнашга ўрганиб қолган ва бироқ ЕЛ ҳам анча нуфузли мусобақа. Унда ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз.
"Реал Мадрид" Чемпионлар Лигаси гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб, яна йўлда бизга тўқнаш келиши мумкин.
Аммо мен “Ливерпул”га ўтганимдан бери “Реал” бизни доим мағлубиятга учратиб келган, шунинг учун улар бу сафар Европа лигасида бўлмайди деган умиддаман”, — дея Жотанинг сўзларини келтиради Goal.
"Ливерпуль" 2022/23 мавсумда 67 очко билан АПЛда бешинчи ўринни эгаллаган. Юрген Клопп жамоаси 2015/16 йилги мавсумдан буён илк бор Европа лигасига йўлланма олди.