Кириш Регистрация

Самарқандда эшкак эшиш бўйича халқаро мусобақа якунланди

Баҳо:
+ | -

Самарқанд эшкак эшиш каналида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича “Самарқанд юлдузлари” халқаро мусобақаси якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда "Rowing & Canoe" федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган турнирда юртимиз вакиллари билан бирга Франция, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Венесуэла, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан келган спортчилар қатнашди.

Мусобақанинг биринчи кунида ўсмирлар ва катта ёшдаги байдарка ва каноэчилар яккалик, икки ва тўрт кишилик қайиқларда 1000 метр масофада беллашди. Ушбу баҳсларда юртимиз вакиллари энг кўп медалларни қўлга киритди.

Иккинчи ва учинчи кунларда спортчилар 500 ва 200 метр масофада ўзаро мусобақалашди. Бу беллашувларда асосан ҳамюртларимиз билан бирга Жанубий Корея, Ҳиндистон ва франциялик эшкакчилар ғолиблик учун астойдил ҳаракат қилдилар. София Емельянова, Екатерина Заркова, Серик Мирбеков, Мирзиёд Ҳожиев, Александр Тихонов, Владислав Патофеев каби вакилларимиз шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой эгаллади.

Турнирнинг якуний мусобақаси – байдарка ва каноэда 5000 метр масофани босиб ўтиш баҳслари ҳам кескин курашларга бой бўлди. Қизлар ўртасидаги беллашувларда ҳамюртимиз Мария Горн маррага биринчи бўлиб етиб келди. Шунингдек, маҳоратли байдаркачиларимиз Алексей Мочалов биринчи ва Сергей Борзов иккинчи ўринни эгаллади.

Халқаро мусобақа давомида спортчилар 88 медаллар жамланмаси учун кураш олиб борди ва бунда юртимиз вакиллари яққол етакчилик қилди.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 09:55, 23.10.2012.
Ўқилди: 5266 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.