Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Гюндоган кетди. Пеп унинг ўрнини ким билан тўлдиради?

Баҳо:
+ | -

 "Манчестер Сити" ушбу мавсумда треблга эришишига катта ҳисса қўшган футболчилардан бири Илкай Гюндоган бир-неча соат олдин жамоани расман тарк этди. Германия терма жамоаси аъзоси 2016 йилда "шаҳарликлар" таркибига келиб қўшилган эди. 7 йил мобайнида ярим ҳимоячи Гвардиола жамосида ўз ўрнини топиб керакли голларга муаллифлик қилди. У сўнгги йилларда сўзсиз жамоанинг асосий таркиб футболчиси эди. Ҳўш Пеп ишонган футболчисининг ўрнини ким билан қопламоқчи? "Манчестер Сити" кучлилар сафида қолиши учун Гюндоганнинг ўрнини ёпа оладиган футболчига муҳтож. Гвардиолада қандай вариантлар бор? 

 Беқарор Ковачич 

Хорватиялик футболчи "Интер" сафида катта футболга танилган ва ўйин услуби жиҳатидан Пеп ёки шунга ўхшаш тўп назорати устида кўпроқ ишлайдиган мураббийлар унга эркинлик бериши мумкин эди. Аммо у "Реал"ни танлаган. Бу танлов унга кўплаб соврин олиб келди. Аммо ўзини кўрсатишига имкон топилмади. Мана энди мураббийини топди. Аммо Гюндоганнинг ўрнида Ковачични кўришимиз бироз қийинроқ. Чунки хорват асосан марказда ёки таянч ярим ҳимоячиси бўлиб ўйнашга кўниккан. Пеп, балки Ковачични таянч учун олиб келгандир? Аммо Райс трансферига бўлган уриниш Ковачични Илкайнинг ўрнига келган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Ҳозирча Ковачични ҳужумкор яримҳимоячи сифатида кўра олмаймиз. 

 Универсаллик талаб қилинаётган Фоден

Филь Фоден ўтган мавсумнинг биринчи ярмида суперўйинлар кўрсатиб, Грилишни рақобатда батамом таслим қилгандек кўринди. Аммо мундиалдан кейин Жек ўзини яхши томонларини кўрсатди ва Фоденни асосий таркибдан чиқариб юборди. Албатта бунга Фодендаги жароҳатлар ҳам сабаб бўлган. Энди Фоденда икки йўл бор. Чап қанот учун рақобатда Грилишни енгиш ёки бироз марказлашиши керак. Менимча, Пеп ҳам Фоденни марказга кўчириш ҳақида ўйлаётган бўлса керак, "Реал"га қарши ЧЛ ярим финали жавоб ўйини ва финалда "Интер"га қарши баҳсларда Филь ушбу позицияда ҳам ўйнай олишини кўрсатди ва бу билан у Холандга янада яқинроқдан кўмаклаша олади. 

 Маҳрезнинг жамоада қолиши 

Рияд Маҳрез ўйин амалиёти камлиги сабаб "Сити"дан кетмоқчи. Аммо Гюндоганнинг "Барселона"га йўл олиши сабаб Пеп Маҳрезга кафолатланган ўйин амалиёти бериши мумкин. Бунинг учун Бернарду Сильва яримҳимояга кўчиши керак. Бернанду бундай позицияларда бемалол ўйнай олади ва бу унга мақул тушиши ҳам мумкин. 

Хулиан Алварес учун ўйин амалиёти 

Юқордаги номларнинг Гюндогандан битта кам жиҳати бор. Бу прессингда ишлаш. Пеп жамоасида ҳамма прессингда ишлашга мажбур. Аммо Илкай прессингда бошқа даражадаги футболчи эди. Хулиан Алвареснинг ҳам тўп учун курашиши ва меҳнаткашлигини қадрлаш мумкин. Шу тариқа Пеп футболчини ярим ҳимоячига айлантириши ва бу билан яхшигина ўйин амалиёти бериши мумкин. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:05, 26.06.2023.
Ўқилди: 3023 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.