Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-2 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Майдонда унутилган дарвозабон: Ишониб бўлмайдиган футбол фактлари(2-қисм)

Баҳо:
+ | -

Баъзи футбол фактлари шунчалик ҳайратланарлики, уларга ишониб бўлмайди. Улар шунчаки сизнинг қарашларингизни ўзгартириб юбориши мумкин. Кўпчилик бу фактларни сохта деб билишади, аммо бу ҳақиқат. Келинг, ҳайратланарли фактллар билан танишиб чиқишни бошлаймиз.

Винисиус Жуниор Чемпионлар лигасида Роналдодан кўпроқ гол урган

"Реал Мадрид" вингери Винисиус Жуниор 22 ёшида Чемпионлар лигасида афсонавий бразилиялик ҳужумчи Роналдодан кўпроқ гол урган. Вини ҳисобида 46 та ўйинда 15 та гол бор. Феномен Роналдо бутун фаолияти давомида "Реал" ва "Интер" сафида асосий еврокубокларда 40 марта ўйнаган ва 14 та гол муаллифига айланган.

Станкович жаҳон чемпионатида уч хил терма жамоада ўйнаган

"Интер" ва "Лацио"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Деян Станкович жаҳон чемпионатида уч хил жамоада ўйнаган. 1998 йилда у бирлашган Югославия таркибида турнирга борди. 2006 йилда Сербия ва Черногория терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Кейин мамлакат бўлинишда давом этди. 2010 йилги сўнгги жаҳон чемпионатида Станкович Сербия терма жамоасида ўйнади.

Дарвозабон ўйин тугаганидан кейин ҳам 15 дақиқа ўйнашда давом этган

1937 йилда "Челси" ва "Чарлтон" ўртасидаги “Стамфорд Бридж"даги ўйин ёмон об-ҳаво туфайли бир соат эрта тўхтатилди. Бироқ мухлисларнинг шовқини туфайли меҳмонлар дарвозабони Сем Бартрам ҳакам ҳуштагини эшитмади. Майдонда шундай қалин туман бор эдики, Бартрам футболчиларнинг майдонни қандай тарк этганини кўрмади. Жамоаси рақиб ярим майдонида ўйнаяпти, деб ўйлаб, яна 15 дақиқа дарвоза олдида турган.

“Манчестер Сити”нинг Европадаги ғалабалари “Ноттингем Форест”га қараганда камроқ

Бугунги кунда "Манчестер Сити" ва "Ноттингем Форест" турли сайёралардан келган жамоалар: биринчиси Премер-лига ва Европа футболида устунлик қилади, иккинчиси эса элитада омон қолиш учун курашади. Аммо “шаҳарликлар” Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганидан кейин ҳам Европада “ўрмончилар”га қараганда камроқ совринларга эга. “Ман Сити” бир марта Чемпионлар лигаси ва Кубок эгалари кубогини қўлга киритган (1970), “Ноттингем Форест” икки марта Европа кубоги (1979, 1980) ва бир марта УEФА Суперкубоги (1979) соҳиби бўлган.

"Данди Юнайтед" - "Барселона"ни ҳар бир ўйинда мағлуб этган ягона жамоа

Камтарона “Данди Юнайтед”ни "Барселона" тарихидаги энг ноқулай рақиб деб аташ мумкин. Жамоалар еврокубокларда тўрт марта тўқнаш келишган ва шотландлар тўрт марта ҳам ғалаба қозонган - 2:1, 2:0, 1:0 ва 2:1. "Барса"га қарши биттадан ортиқ ўйин ўтказган бошқа ҳеч бир жамоа "кўк-анорранглилар "дан 100% очко олиб қола олмаган.

“Перуджа” мавсумни мағлубиятсиз ўтказди, аммо чемпион бўлмади

1978/1979 йилги мавсумдаги Италия чемпионатида ўзига хос воқеа юз берди. "Перуджа" бутун турнир давомида бирорта ҳам ўйинда мағлуб бўлмади - жамоа 30 турда 11 ғалаба ва 19 дуранг қайд этган. Шунга қарамай, “Перуджа” чемпионликни қўлга кирита олмади: олтин уч мағлубият билан уч очко кўпроқ тўплаган “Милан”га насиб этди.

"Реал Мадрид" финалда ўз фарм клубини мағлуб этиб, Испания кубогини қўлга киритди

Испания футболида ҳам ўзига хос, аммо бошқа турдаги ҳолат бўлган. 1979/1980 йилги мавсумдаги мамлакат кубоги финалида "Реал Мадрид" ўзининг "Кастиля" фарм-клуби билан ўйнади ва у кубок йўлида элита вакилларини бирин-кетин сенсацион тарзда мағлуб этди. Бироқ, финалда кураш натижа бермади: асосий "Реал Мадрид" 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Футбол баҳси 149:0 ҳисобида якунланди

Мадагаскар чемпионатининг “Адема” ва “Стаде Олймпик” жамоалари ўртасидаги учрашуви футбол тарихидаги энг сермаҳсул ўйин сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. 2002 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган ва мезбонлар 149:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Бир марта пенальтилар сериясида 48 та зарба берилган

2004/2005 йилги мавсумдаги Намибия кубогида футбол тарихидаги энг узун пеналтилар серияси бўлиб ўтди. "КК Палаc" ва "Cивиcс" ўртасидаги ўйин чўзилиб кетди, чунки рақиблар ғолибни 48-зарбагача аниқлай олишмади. Натижада “КК Палаc”га омад кулиб боқди: бу жамоа 17:16 ҳисобида ғалаба қозонди.

Киритилди: 16:40, 26.06.2023.
Ўқилди: 3437 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.