Кириш Регистрация
26/09 00:00 Барселона 1-0 Хетафе
26/09 17:30 Эрон 3-4 Марокаш
26/09 18:30 Навбаҳор 0-3 Сўғдиёна
26/09 18:30 Динамо 3-0 Сурхон
26/09 20:00 Португалия 1-2 Қозоғистон
26/09 20:00 Аргентина - Хорватия
26/09 22:00 Лас-Пальмас 1-1 Бетис
26/09 22:00 Эспаньол 1-2 Вильярреал
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум - Металлург
27/09 17:30 Таиланд - Франция
27/09 19:15 ОКМК - Локомотив
27/09 23:45 Милан - Лечче
28/09 00:00 Вальядолид - Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл - Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона

Каземиро, Де Брюйне ва Холанд: Премьер-лиганинг терма жамоаси

Баҳо:
+ | -

Бу жуда қизиқарли мавсум бўлди! "МЮ"даги қайта қуриш, "Тоттенхэм"даги даҳшатли тушлар, "Ливерпуль" ва "Челси"даги инқирозлар. Бир гуруҳ ўрта жамоалар футбол сифати бўйича бошларидан сакрадилар “Ньюкасл”, “Астон Вилла”, “Брайтон”. Тўғри, бу "Ман Сити"нинг мавсуми бўлиб, у барча даврларнинг энг кучли жамоаларидан бири сифатида тарихга кирди. Ушбу мақолада биз воқеаларнинг барчасини яратишга ёрдам берган ўйинчилар жамоасини тўплаймиз яъни, мавсумнинг энг яхши ўйинчилари!

Ник Поуп

"Нюкасл" дарвозабони бутун мавсум давомида барқарор ўйнади. У Алиссон ва Давид Де Хеа ортидан қуруқ ўйин ўтказиш бўйича лигада учинчи ўринни эгаллаб турибди. Англиялик футболчи эса ҳар бир ўйинда ўтказиб юборилган голлар бўйича Премер-лига-22/23да энг яхшиси.

Натан Аке

У ҳимоянинг чап қанотида ўйнади. Аке майдоннинг бу қисмини конкретлаштирди ва Гвардиолага фаол қанотлардан ҳимояланганларга ҳужум қилишда ёрдам берди. “Шаҳарликлар”нинг якунда “Арсенал”га етиб олишига нидерландиялик катта ҳисса қўшди, “канонирлар” билан Кубок баҳсида эса умуман олганда ғалаба тўпини киритди.

Киран Триппье

Ўнг томонда "Ньюкасл" сардори ўйнайди. “Магпийлар”нинг жуда яхши ҳимоялангани, ўтиш фазаларида яхши бўлганлиги ва белгиланган зоналарда хавфли бўлганлиги инглизнинг катта хизматидир. Буни статистика ҳам тасдиқлайди. Киран кросслар бўйича лигада 1-ўринда, асосий узатмаларда иккинчи бўлди.

Уилям Салиба

"Арсенал"га келган француз ўзининг ҳимоядаги шерикларига таъсир ўтказди, улар унга жуда муносиб кўринди ва бутун жамоа ортда ўта ишончли Салиба борлигини билиб, дадил ва юқори босим ўтказиши мумкин эди. Уилям билан “канонирлар” 78%, усиз эса атиги 45% вазиятларда ғалаба қозонишган.

Лисандро Мартинез

Футболчи ўз ўйини билан Жейми Каррагерни узр сўрашга мажбур қилди, у мавсум бошида аргентиналик ўзининг бўйи билан муваффақиятсиз бўлишини башорат қилганди. Лисандро якка курашларда совуққон, у жуда қатъиятли ва тўп билан ажойиб ишлади. "Юнайтед"нинг энг муаммоли чизиғида энг кўп дақиқаларни Мартинес ўтказди.

Каземиро

У билан "Манчестер Юнайтед" ўйинлар боришини яхшироқ назорат қила бошлади Бразилиялик футболчи ҳужумда ҳам катта ёрдам берди ва 7 очко жамғарди.

Мартин Эдегор

Норвегиялик футболчи 15 та гол урди ва Габриел Мартинелли билан жамоада биринчи ўринни бўлишиб олди. Плюс еттита голли узатма берди, фақат Леандро Троссард ва Букаё Сакага ютқазди. Кўпгина ижодий кўрсаткичларга кўра, Премьер-лиганинг энг яхши ўйинчиларининг энг юқори поғонасига кирди.

Кевин Де Брюйне

У Эрлинг Холандни "Манчестер Сити"даги ўйинда қуришга ёрдам берди ва кўплаб голлар киритди. Премьер-лигадаги энг яхши ассистентга айланди. Шунингдек, Кевин иккинчи ҳужумчи сифатида ўйнаган ва буни аъло даражада бажарган учрашувлар ҳам бўлди.

Букайо Сака

Сака 21 ёшида жамоа етакчисидек ўйнади, 14 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Фақат у ва Муҳаммад Салоҳ бу мавсумда иккала кўрсаткич бўйича ҳам 10+ натижага эриша олди! Англиялик футболчи муваффақиятли дриблинглар бўйича чемпионатда учинчи, калит узатмаларда олтинчи ва зарба бериш бўйича саккизинчи ўринни эгаллади. Сака шундай мавсумни ўтказдики, унинг нархи CEС маълумотларига кўра 200 миллион еврога чиқди.

Харри Кейн

Харри бир мавсумда 30 та гол урди ва улардан атиги бештасини пеналтидан! Форвард бу “ўлик” жамоани орқасида кўтариб, "шпорлар"нинг деярли ярим голини урди.

Эрлинг Холанд

35 ўйинда 36 та гол урган ва бир мавсумда гол уриш бўйича Премер-лиганинг рекордини янгилаган футболчи! Норвегияликнинг баъзан ҳар бир ўйинда тўпга 10 мартадан кам тегиши, аммо барибир натижа келтирганини ҳамма эслади. Биз Эрлингнинг прессинг ва бирга ўйнашдаги муваффақиятини кўрдик.

Киритилди: 21:33, 26.06.2023.
Ўқилди: 2640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.