Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

ФИФА вакиллари футзал бўйича ЖЧ олдидан Ўзбекистоннинг футбол инфратузилмасини ўрганишни бошлади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон сўнгги йилларда ФИФА ва ОФК миқёсидаги нуфузли мусобақаларни юртимизда қабул қилиш юзасидан катта қадамларни ташламоқда. Хусусан, юртимиз 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионати мезбони этиб белгиланди. Шу муносабат билан бугун ФИФА мутахассислари Жейме Гонсалез, Касра Асрар ва Лаура Саэз Ўзбекистондаги мавжуд инфратузилмани ўрганиш, таҳлил қилиш ва якуний хулосаларини тақдим этиш мақсадида юртимизга ташриф буюришди.

ЎФА масъуллари билан бўлиб ўтган учрашув аввалида Ўзбекистон сўнгги давр мобайнида қитъа миқёсидаги бир нечта турнирларни юқори савияда қабул қилгани алоҳида эътироф этилди. Футзал бўйича ЖЧ эса ЎФА ҳамда ФИФА ўртасидаги ўзаро ишончга асосланган ҳамкорликнинг янги босқичга чиққанлигидан далолатлиги айтилди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов Осиё кубоги мусобақаларини ўтказиш орқали етарли тажриба орттирилгани, футзал бўйича Жаҳон чемпионатини ҳам юксак савияда ўтказиш бўйича барча ҳаракатлар амалга оширилишини таъкидлади.

Шундан сўнг кейинги йил юртимизда бўлиб ўтадиган мундиалга тайёргарлик режалари муҳокама қилинди. Дастлаб ФИФА ва ЎФА вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан «Ҳумо» арена, «Юнусобод» спорт мажмуаси, «Алпомиш» муз саройи ва машғулот майдонлари инспекция қилинди. Майдонлар ҳолати, кийим алмаштириш, матбуот анжумани ва ташкилий-маъмурий хоналар, мухлислар учун қулайликлар ва хизмат кўрсатиш объектлари ўрганиб чиқилди.

Режага мувофиқ эндиликда Фарғона, Андижон, Самарқанд ва Бухородаги мавжуд шароитлар инспекция қилинади. ФИФА вакиллари мажмуалар, машғулот заллари, меҳмонхоналар, аэропорт, вокзал ва йўлларнинг талабга жавоб беришини ўрганадилар ҳамда якуний хулосаларини тақдим этадилар.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 00:09, 27.06.2023.
Ўқилди: 1318 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.