Менхенгладбахнинг "Боруссия" клуби билан шартномаси якунланаётган ҳужумчи Маркус Тюрам бугун Милан шаҳрига етиб келади ва «Интер»га ўтиш ишларини якунига етказади.
Фабрицио Романо хабар тарқатишича, франциялик футболчи дастлаб тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг у «нерадзурри» билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Тюрамнинг йиллик маоши 6-6,5 млн еврога тенг бўлади.
Маркус Бундеслиганинг якунланган мавсумида 30та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол урди.