Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Хайрулла Ҳамидов Ўзбекистон U17 дарвозабони ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Ўтган йилнинг охирги ойи. ЎФА Жамолиддин Бобожонов ва каминани Саудияга йўл олган U17 термамиз билан сафарга юборди. Мен икки ўйинни youtube орқали ўшанда шарҳлаган эдим. Ўртоқлик баҳси бўлса ҳам эътибор яхши бўлганди.

Саудиялик ёшлар бир ўйинда енгган, иккинчисида дуранг қайд этилганди. Қизиқ воқеа айтаман -  мағлуб бўлган баҳсимизда киперимиз Муҳаммадюсуф Собиров Эдерсон услубида хатога йўл қўйди ва кейинги ўйинда ким тушиши хусусида мураббийлар бирров фикримиз билан қизиқишди. Мен, бунақа хатолар бўлиб туради, кейинги ўйинга яна Юсуфни қўйсангиз, ўзига бўлган ишончни қайтариб олади, дедим.

Аслида мураббийлар ҳам шу фикрда бўлишган, янада мустаҳкамлаш учун бегона нигоҳнинг ҳам тасдиғи керак бўлган, шекилли.

Хўп, шу дарвозабон бугун терма жамоамизни мундиалга олиб чиқди, ҳа, айнан у олиб чиқди. Тақдирни қарангки, саудлар билан ўйинда!!!

Турнир давомида дарвоза даҳлсизлигини таъминлагани етмагандек, муҳим паллада пенальтини қайтарди. Худо сақласин, араблар олдинга чиқиб олишса, кейин қанақа ўйин бўлишини эронликлар кўрсатишди;)

Ниятим битта: Муҳаммадюсуф Осиё чемпионатида порлаб, мундиалда ўз даражасини кўрсата олмаган ака-посбон Отабек Боймуродов каби катта турнирда йўқолиб қолмасин. Халоскорлигида бардавом бўлсин!

Ўзбек аҳлини ушбу ажойиб ғалаба билан табриклаймиз!

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: https://t.me/xayrulla_hamidov
Киритилди: 06:48, 27.06.2023.
Ўқилди: 9196 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.