Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Тонали АПЛда омадсиз итальянлар номини оқлашга ҳаракат қилади

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Сандро Тонали ҳозир ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида қатнашмоқда. Италия терма жамоасининг ҳар иккала ўйинида ҳам сардорлик боғичи билан майдонга тушди ва голли узатмани амалга оширди. Жамоанинг гуруҳдан чиқиш учун яхши имкониятлари бор – улар сўнгги турда норвегияликларни мағлуб этишлари керак. Transfermarkt Тоналини 50 миллион еврога баҳоламоқда - турнирда ундан қимматроқ футболчи йўқ.

23 ёшли ярим ҳимоячи ҳозирда терма жамоада бўлса-да, унинг клубдаги келажаги ҳал қилинмоқда. Катта эҳтимол билан Тонали Италиянинг “Милан”идан Англиянинг “Ньюкасл”ига ўтади. Ҳозирча трансфер расман эълон қилинмаган, аммо, афтидан, бу вақт масаласига боғлиқ. Асосий футбол инсайдери Фабрицио Романонинг айтишича, келишув ёпилган. Футболчининг агенти ўз мижозини инглизлар жамоасида асосий ролни бажаришини аллақачон очиқ айтган.

Тоналининг "Ньюкасл" билан шартномаси олти йилга мўлжалланган бўлиб, маоши йилига 7 миллион евро ва маълум натижаларга эришгани учун яна 2 миллион евролик бонус бўлади. Романонинг сўзларига кўра, "Милан" 70 миллион евро ва бонуслар олади. "La Republica" 80 миллион еврога баҳо бераётган бўлса-да, бу "Ньюкасл" тарихидаги энг қиммат трансфер бўлади. Ҳозирча инглиз клуби ўтган ёзда Исак учун энг кўп тўлаган эди - 70 миллион евро.

Бундан ташқари, Италия нашри яна бир нечта қизиқарли маълумотларни берди. Тонали "Милан"да узоқ вақт фаолият юритишни режалаштирганди ва футболчига юкларини йиғишини айтишганда, у йиғлаб юборди. Иккинчидан,  "La Republica" нашрининг хабар беришича, клуб раҳбарлари ярим ҳимоячига қўнғироқ қилиб, уни трансферга рози бўлишига мажбурий равишда кўндиришган. Италиянинг аксарият топ-клубларининг молиявий қийинчиликларини ҳисобга олсак, бунга ишониш осон.

Тоналининг трансфери нима билан ажралиб туради?

“Ньюкасл” италияликни танлагани ажабланарли. Бу мамлакат вакиллари АПЛда муваффақият қозона олишмаяпти. Зола ва Ди Канио даври ҳақида эмас, балки сўнгги 10 йил ҳақида гапирадиган бўлсак, аслида шундай. Орада Жоржиньо ўзини яхши даражада кўрсата олди. Бироқ у қисман итальяндир, чунки у туғилганидан дастлабки 15 йилни Бразилияда ўтказган, кейин эса Европага кўчиб ўтган ва иккинчи паспортни олган.

Қолганлардан Балотелли биринчилардан бўлиб эсга тушади, лекин унинг "Сити" билан чемпионлиги аввалроқ бўлган ва сўнгги 10 йил ичида унинг "Ливерпуль" либосида Премьер-лигада фақат битта голи бор. Эмерсон ва Заппакоста "Челси"да умидсиз ўйинчиларга айланди. Дармиан "Манчестер Юнайтед"да ўзини кўрсата олмади. Охирги 10 йил ичида Англиянинг топ клубларида ёрқин италияликлар қолмади. Бошқа жамоаларда эса сўнгги 10 йил ичида камида битта алоҳида мавсум ўтказганларни бир қўл билан ҳисоблаш мумкин. 

Майкл Кокс - Англиядаги энг яхши футбол таҳлилчиларидан бири. 2016 йилда у А Серия ўйинчиларига Премьер-лигага жойлашиш қийин бўлганини ёзган эди. Кокснинг таъкидлашича, Италия чемпионатида суръат анча секинроқ ва жуда кам одам юқори босим билан ўйнайди. Шу сабабли футболга мослашиш билан боғлиқ муаммолар бор. Орадан етти йил ўтди ва бу тенденция янада яққол кўзга ташланди – Жожиньодан ташқари ҳеч ким топ-клубда ўзини кўрсата олмади. Италиялик футболчилар француз, испан ва португалиялик футболчилардан кўра ёмонроқ, дейиш мумкин.

Тонали "Ньюкасл" учун қанчалик мос келади?

Агар италияликларнинг Премьер-лигадаги муаммолари ҳамон стереотип бўлиб қолаётганини тахмин қилсак, Тоналининг танлови тушунарли. 70 миллион евролик нарх ёрлиғи сезиларли даражада ортиқча тўлов каби кўринади, аммо Премьер-лигадаги топ-клублар стандартларига кўра, бу жуда мақбул миқдор бўлиши мумкин. Бу ўринда "сахий" "Челси"ни, Грилиш ва Энтони учун 100 миллион евро берган "Манчестер"ни мисол қилиб олиш мумкин.

Сўнгги мавсумларда Тонали "Милан" базасида барқарор ўйинчига айланди. Майдонда ўтказган дақиқалари бўйича у жамоада кучли 3-ўринда. Ўтган мавсумда А Серияда 2717 дақиқа ўйнаган. Фақат Томори (2765) ва Эрнандес (2776) ундан кўпроқ ҳаракат қилган. Рақамли паслар сони бўйича Тонали миланлик футболчилар орасида ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда - бир мавсумда 159 та шундай узатма. Бу борада эса мураббий Эдди Хау янги келган футболчидан қандай фойдаланишни режалаштираётгани қизиқ.

Агар Тонали ва Гимарайш иккита ярим ҳимоячилар тандемини ҳосил қилса ва Жоэлингтон улардан юқорироқда ўйнаса, бу комбинация унчалик мувозанатли кўринмаслиги мумкин (ҳужумга ўтиш борасида). Шу билан бирга, The Athletic инглиз нашри Тоналидан "олтилик" ролида эмас, балки "саккизлик" сифатида ишлатишларини айтди. Кўриниб турибдики, ҳар қандай ҳолатда ҳам, уни бразилиялик билан бирлаштириш керак бўлади. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, ўтган мавсумда "Ньюкасл" Премьер-лигада, аксинча, ҳимояга мойилроқ ўйнади. Жамоа Премьер-лигада ("Сити" билан биргаликда) энг кам гол ўтказиб юборди ва урилган голлар сони бўйича олтинчи ўринни эгаллади. Эҳтимол, ҳужумга бироз кўпроқ эътибор бериш керакдир.

Киритилди: 10:00, 27.06.2023.
Ўқилди: 1869 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.