"Рома" ҳужумчиси Андреа Белотти Рим жамоаси билан шартномасини узайтириши ҳақида фикр билдирди.
25 июнь куни римликлар 29 ёшли италиялик ҳужумчи билан шартномани узайтиришди.
“Бу ақл бовар қилмас туйғу. Тригорияга илк бор келганимда бу жамоа, мухлислар ва Римнинг буюклиги мени ҳайратда қолдирди.
Уни тўлиқ ҳис қилиш учун сиз шу ерда яшашингиз керак. Мен клубнинг бир қисми эканлигимдан жуда фахрланаман.
Мен ушбу шартномани узайтиришни бир йил аввал бу ерда бошлаган саёҳатимнинг мантиқий давоми деб биламан", - дея Белоттининг сўзларини келтирган Рим матбуот хизмати.
2022/23 йилги мавсумда футболчи "Рома" сафида барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган.