Кириш Регистрация

Превью. "Пахтакор" - "Андижон"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 8-тур қолдирилган ўйинида 29 июнь куни "Шерлар" Тошкентда "Андижон"ни қабул қилишади.

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатларда 52 бор тўқнаш келишган. Улардан 39тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган бўлса, 8 баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Фақат 5 марта "Андижон" футболчилари муваффақиятга эришган. Рақиб дарвозасини 125 марта ишғол қилган жамоамиз 35 гол ўтказиб юборган.

Тошкентда ўтказилган 26 баҳснинг 23тасида мезбонлар зафар қучган. 3 баҳсда эса кучлар тенг келган. Охирги марта рақиб Тошкентда 2010 йил очкога эришган. Юқори лигада "Андижон" кўп мавсум ўйнагани сабабли мазкур жамоалар тўқнашуви ҳам тарихий учрашувлардан ҳисобланади.

Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа - 6:0 ҳисоби 2015 йил Тошкентдаги учрашувда кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" шундай йирик ғалабага эришган.

"Пахтакор" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги беллашув 29 июнь, пайшанба куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланади.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 17:08, 27.06.2023.
Ўқилди: 1815 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3794]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3413]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3398]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3258]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3243]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2955]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2867]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2083]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [1980]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1901]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик