"Наполи" ва "Герта" раҳбарлари ярим ҳимоячи Люка Тузар билан шартнома тузиш имкониятини муҳокама қилмоқда.
Журналист Жанлука ди Марцио хабарига кўра, Неапол клуби раҳбарлари франциялик ярим ҳимоячининг ўйинларига жиддий қизиқмоқда.
Франциялик ярим ҳимоячига Италиянинг амалдаги чемпионининг янги устози Руди Гарсия “Лион”да ишлаб юрган пайтлари қизиқиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, Тузар 2020 йилдан бери "Герта"да ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 34 та ўйин ўтказган ва бу ўйинларда ярим ҳимоячи 6 та гол урган.