Андре Онананинг "Манчестер Юнайтед"га трансфери бонуслар билан бирга 60 миллион еврога тушади.
Журналист Альфредо Педулланинг фикрича, “Интер”нинг талаблари шу.
Манбага кўра, миланликлар клуби 27 ёшли камерунлик футболчини 12-15 миллион миқдоридаги бонусларни олиш осон бўлиши шарти билан 45-48 миллионга сотишга тайёр.
Олдинроқ "Манчестер Юнайтед" Онана учун 50 миллион евро ва бонуслар таклиф қилгани маълум бўлганди.