Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати олдидан ўтказилган дастлабки инспекция жараёни якунланди

Баҳо:
+ | -

ФИФА экспертлари ҳамда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ва футзални ривожлантириш қўмитаси раиси Жаҳонгир Усмонов бошчилигидаги махус ишчи гуруҳ томонидан футзал бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган ҳудудларни ўрганиш ишлари олиб борилаётганидан хабарингиз бор.

Тошкент шаҳри, Андижон, Фарғона, Самарқанд вилоятидан сўнг ишчи гуруҳ Бухоронинг футзал инфратузилмасини ўрганиб чиқди.

ФИФА ва ЎФА вакиллари “Универсал Спорт Саройи” билан танишдилар. Мажмуа майдони, жамоаларнинг кийим алмаштириш хоналари, медиа марказ, ташкилий-маъмурий обектларни жаҳон чемпионати стандартига мослаш бўйича фикрлар алмашилди. Мухлислар ва ташриф буюрувчилар учун қулайликлар яратиш юзасидан режалар белгилаб олинди.

Шунингдек, делегация вакиллари вилоятда жойлашган меҳмонхоналар, Олимпия ва паралимпия спорт турларига мўлжалланган комплекс ҳамда машғулот залларини кўздан кечирди.

Шу билан футзал бўйича 2024 йилги Жаҳон чемпионати олдидан ўтказилган дастлабки инспекция ишлари якунланди. Инспекция хулосалари эртага - 30 июнь куни ФИФА ва ЎФА вакиллари иштирокидаги матбуот анжуманида тақдим этилади. Анжуман соат 10:45 да ЎФА мажлислар залида бошланади.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 17:38, 29.06.2023.
Ўқилди: 1132 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.