Жорже Жезуш Саудия Арабистонини бошқарса, жаҳон футболидаги энг кўп маош олувчи мураббийга айланади, дея хабар беради UOL.
Манбага кўра, яқин кунларда 68 ёшли мутахассис ЖЧ-2026гача бўлган шартнома имзолайди ва ҳар йили 10 миллион евро ишлаб олади.
Айни пайтда терма жамоаларда энг кўп маош олувчи мураббийи Ханс-Дитер Фликдир (Германия, 6,5 миллион евро).
12 июнь куни Туркия кубогида "Истанбул" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) Жезуш "Фенербахче"ни тарк этишини эълон қилди. Португалиялик мураббий 2022 йилнинг ёзидан буён клубни бошқариб келаётган эди.
Унинг қўл остида жамоа Туркия чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаб, Туркия кубоги соҳибига айланди.