Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Миржалол Қосимов: «Финалга яқин келиб, уни қўлдан чиқарганимизни кейинчалик эслаш аламли бўлади»

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор" - "Ульсан Хёндэ" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

— Тўғрисини айтсам, 1:3 ютқазишимизни кутмагандим. Ўйинни ўз қўлимиз билан "Ульсан"га топшириб қўйдик. Ўйинни яхши бошлаб, уни давом эттираётгандик. Битта ўйинда ҳаддан ташқари кўп хато қилдик. Ҳисоб тенглаштирилган вазиятнинг ўзида 3та ўйинчи хато қилди. Аввал Саҳоб, кейин Жавлон, охирида эса Шораҳмедов. Айтиб ўтганимдек, кореялик ҳужумчилар кучли эди ва менинг кўрсатмаларимга ҳимоячиларимиз амал қилишмади. Стандарт вазиятларда ҳужумчиларга яқинроқ ўйнаш керак эди, аммо зарба бериш имконини бериб қўйди. Бундай жамоаларга қарши ўйинда қилинган ҳаддан ташқари кўп хато мана шундай натижага олиб келади.

— Жасур Ҳасанов жамоанинг доимий пенальтичисими ёки бугун у масъулиятни ихтиёрий равишда қўлга олдими?
— Кимда ўзида ишонч бўлса, пенальтини ўша тепиши керак эди. Пенальти тепишни Жасур ўз ихтиёри билан тепишга қарор қилди.

— Камолиддин Мурзоев Олий лига ва ОЧЛ ўйинларида гол ура олмаяпти. Унинг ўрнига бошқа ҳужумчини туширишнинг иложи йўқмиди?
— Нафақат Камол, бошқа футболчиларда ҳам гол уриш самараси нолга тенг бўляпти. Бугун ҳам у гол ура олмади. Ўйин бошидан уни туширишни режалаштиргандик. Захирадан майдонга тушган ҳужумчилар ҳам ҳеч нарса қила олишмади.

— Футболда мўжизалар рўй бериб туради. Жамоани жавоб учрашувида жанговор кайфиятда тайёрлай оласизми?
— Ўз майдонимизда 3та гол ўтказиб юбориш руҳан синдириб қўйиши мумкин. Аммо бошқа иложимиз йўқ, жавоб ўйинига футболчиларни тайёрлаймиз.

— Ян Козак ўз позициясида бугун яхши ўйин кўрсатмагандек кўринди. Захирадан майдонга тушган Саломов қисқа вақт тўп сурган бўлса-да, унга нисбатан яхшироқ ўйнагандек таассурот уйғотди.
— Ўйиндан олдин тайёргарлик жараёнида Козакни туширишни режалаштиргандик. Масалан, унинг бўйи баландлигини ҳам инобатга олгандик. Саломовни эса иккинчи бўлимда туширишни режалаштиргандик. Улар икки хил тоифадаги футболчилар. Уларни солиштириб бўлмайди. Уларнинг савияси бир-биридан кескин фарқ қилмайди. Ҳозирги кунда қўлостимда бор футболчилар шулардан иборат.

— Финалга чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
— Оғир вазиятга тушиб қолдик. Ўз майдонимизда 3та тўп ўтказиб юбориш - бу жудаям кўп. Биз учун қийин ўйин бўлади. Рақиб ҳам ютиб бўлдик, деб хотиржамликка берилмайди. Лекин бу билан чекланиб қолиш керак эмас. Келажакда футболчилар шуни тушуниб етишадики, финалга жуда яқин келгандик ва уни қўлдан чиқардик. Кейинчалик шу нарса алам қилади.

Мусобақа бошидан қийин гуруҳга тушганимиздан кейин, кўпчилик бизни "кўмиб" бўлганди. Шу даражагача етиб келганимизнинг ўзи ҳам катта ютуқ. Йигитларга раҳмат. Улар бугун кўзи ёниб тушмади, дея олмайман. Улар қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Аммо ҳаддан ташқари қилинган кўп хатолар оқибатида ютқаздик. Футболда кўп хато қилган жамоа ютқазади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:34, 24.10.2012.
Ўқилди: 5697 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.