Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор - Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

"Манчестер Юнайтед" Де Хеани йўқотишга тайёрланмоқда

Баҳо:
+ | -

“Челси” ўз таркибини бир йилда иккинчи марта тикласа, “Арсенал” эса Премьер-лига юлдузлари ҳисобига кучайиб бораётган бир пайтда “Манчестер Юнайтед” трансфер бозорида жим. Бундан ташқари, у ҳатто узоқ муддатдан бери жамоада ўйнаётган футболчилар билан ҳам шартномани узайтирмаяпти. Улардан бири жамоа фахрийси Давид Де Хеадир. Испаниялик футболчи лигадаги энг таниқли ўйинчилардан бири, аммо ҳозир унинг топ-футболдаги келажаги сўроқ остида.

Ўтган мавсум "Манчестер Юнайтед" учун жуда муҳим бўлди. Жамоа ниҳоят кубокни қўлга киритди (Лига кубоги), Чемпионлар лигасига қайтди, Англия кубогини ютишга яқин эди ва кўп йиллик мураббий топгандек бўлди. Эрик тен Хаг биринчи мавсумда “Аякс” услубини инглиз майдонларига тўлиқ ўтказа олмади, аммо буни амалга ошириш камида иккита сабабга кўра қийин эди. Биринчидан, таркибни шакллантиришга вақт керак бўлади. Иккинчидан, нидерландияликнинг фалсафасига ҳамма футболчилар ҳам мос келавермайди.

Шундай ўйинчилардан бири ўтган ёздан бери мақоми ноаниқ бўлган Давид Де Хеа эди. Кўриниб турибдики, у жамоанинг асосий дарвозабони, аммо клуб ва биринчи навбатда, тен Хаг у билан ҳисоблашмаётганга ўхшайди. Аммо Премьер-лига натижаларига кўра у қуруқ ўйинларда энг яхши натижани кўрсатган ва “Олтин қўлқоп”га эга чиқди.

Давид ҳақида бир қанча шикоятлар бор. Биринчидан, у оёқ билан ёмон ҳаракат қилади. Испаниялик узатмаларнинг ўртача аниқлиги 71%, Алиссонда эса 85%. Бундан ташқари, бразилиялик Де Хеага қараганда 200 дан ортиқ узатмага эга. "Манчестер Юнайтед"нинг янги услуби учун қисқа масофаларда ўйнашни биладиган ва рақиб босими остида адашмайдиган дарвозабон керак. Давид ҳар доим бу билан боғлиқ муаммоларга дуч келган ва 32 ёшида у ушбу камчилигини тузатиши даргумон.

Иккинчидан, тўғридан-тўғри дарвозабоннинг вазифалари. Илгари Де Хеа бирга бир взаиятларда ўйнаш бўйича энг зўр эди. Аммо Давиднинг бу ерда ҳам муаммолари пайдо бўла бошлади. Жорий мавсумда у "Манчестер Юнайтед"даги бутун фаолияти давомидагидан кўра кўпроқ хатоларга йўл қўйди. Дарвозабон “Вест Хэм” билан ўйинда, “Сити” билан кубок финалида узоқ масофадан голлар ўтказиб юборди, шунингдек, у “Севилья” билан ўйинда кулгили тарзда ўйнади.

Тен Хаг барча хатолардан сўнг футболчини қўллаб-қувватлади ва ҳатто клуб у билан яна шартнома имзолашига умид билдирди. Аммо бу йўлда нидерландиялик футболчи Де Хеага фаол рақобатчи қидиришга шама қилди.

“Де Хеа қолади, лекин у ҳар доим жамоанинг асосий дарвозабони ролига асосий номзод бўлиб қолади деб айта олмайман. Буни айтаётганим учун “Манчестер Юнайтед”дек клубда ҳар доим, барча позицияларда рақобат бўлиши керак ", деди Тен Хаг мавсум охирида.

Шу фонда "Манчестер Юнайтед" аллақачон Давидга ўринбосар қидирмоқда. Асосий номзодлар орасида “Интер”дан Андре Онана ва “Порту”дан Диого Коста бор. Биринчи билан тен Хаг унинг "Аякс"даги фаолиятидан таниш, иккинчиси эса дунёдаги энг истиқболли дарвозабонлардан бири. Ҳар иккиси ҳам оёқлари билан яхши ва қисқа ўйин кўрсатади.

Гарчи клуб ва мураббий Давидни биринчи рақам деб ҳисобламаса ҳам, улар ҳали ҳам у билан хайрлашмоқчи эмаслар. Аммо бу ерда жуда ғалати вазият юз бермоқда. The Athletic хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" дарвозабонга маоши камайтирилган шартнома таклиф қилган. Аниқ сумма ошкор этилмади, аммо якуний келишувга кўра, Де Хеа ҳафтасига 375 минг фунт ишлаб олмайди.

Агар "Манчестер Юнайтед" билан келишув амалга ошмаса, Де Хеа Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин. TalkSPORT нашрининг хабар беришича, июн ойи бошида испаниялик футболчига фойдали таклиф тушган. Ҳозирча Давиднинг устувор вазифаси Манчестерда қолиш. Аммо шу ёзда Эдуард Мендидан кейин АПЛнинг яна дарвозабони Саудия Арабистонига жўнаб кетишини инкор этиб бўлмайди.

Киритилди: 15:06, 30.06.2023.
Ўқилди: 2289 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.