Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор - Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Саудияга кетишга шошилманг!

Баҳо:
+ | -

Айни дам Саудия Про лигаси клубларининг Евро лига футболчиларига қарата ёппа "ҳужум"и авж олган. Криштиану Роналду ва Карим Бензема ортидан эргашганлар сони кўпаймоқда, бироқ FIFAPRO (халқаро футболчилар уюшмаси) маошларнинг тўланмаслиги ва касаба уюшмалари томонидан яхлит ҳимоянинг йўқлиги туфайли Саудияга келгувчи футболчиларни жиддий огоҳлантиряпти.

ФИФА яқинда низоларни ҳал қилиш палатасида ўтган 12 ой ичида ўйинчиларнинг 50 дан ортиқ ҳолатда шартномалар бузилишига олиб келган ҳисоботларини эълон қилди. Бу бутун дунё бўйлаб 65 000 дан ортиқ футболчиларни бирлаштирган FIFAPRO уюшмаси томонидан кўриб чиқилган ва ўйинчиларни Форс кўрфази давлатига кўчиб ўтишдан олдин трансфернинг ҳамма томонларини бафуржа ўйлаб олишга чақирди. Жумладан ушбу огоҳлантиришлардан иккитаси Н'Голо Канте ва Уильфрид Захага юборилган. Ҳар икки футболчи Премьер-лигадаги шартномаси муддати тугаши муносабати билан клубларини тарк этишга яқин эди. 

"The Athletic" нашри ўтган ёзда "Ал-Аҳли"га ўтган "Ноттингем Форест" ва "Борнмут" клубининг собиқ ҳужумчиси Льюис Граббаннинг иши ҳақида хабар берди. Унинг таъкидлашича, шартнома бекор қилинишидан олдин унга белгиланган умумий иш ҳақидан 400 000 доллар (318 000 фунт стерлинг) тўланмаган.

Граббан клуб ундан умумий 2,2 миллион фунт стерлинг миқдорида қарз эканлигини даъво қилган. Бироқ сўнгги баёнот умуман бошқа суммаларни келтириб чиқарди. Яъни, тўланмаган иш ҳақи сифатида 500,000 доллар (398,2 минг фунт стерлинг) ҳамда шартнома бузилганлиги учун 700,000 доллар (557,4 минг фунт стерлинг) – жами 1 миллион 200 минг доллар миқдорида футболчи ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши керак дея хулосага келинди. Аммо Граббаннинг фикрича, қолган 1 миллион нима бўлади? Саудия Арабистони давлат инвестиция жамғармаси томонидан молиялаштирилувчи тўртта клубдан бири бўлган "Ал-Аҳли" бўйича ўтган ҳафта суд иши очилди. Унга кўра клуб 18 ой ичида тўрт марта футболчиларнинг ҳуқуқлари поймол бўлиши билан боғлиқ судларга тортилган. Шундай сўнг уларга иккита трансфер ойнаси давомида ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқланганди. Бироқ Саудияда янги бошланган лойиҳага бу тақиқ тўсқинлик қила олмади ва футболчиларнинг Арабистонга оммавий кўчиб келиши давом этади.

Англияда бундай масалаларни кўриб чиқадиган футболчиларнинг касаба уюшмаси мавжуд ва ўзларига нисбатан ёмон муносабатда бўлган футболчиларга ёрдам қўли чўзилади ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилади. Бироқ, Саудия Арабистонида бундай иттифоқ мавжуд эмас, Граббан мисолида бўлгани каби, шартномани бузишга оид ҳолатлар етарли даражада тартибга солинмаган. Бугунги кунда Саудиядан ташқари Жазоир, Хитой, Руминия ва Туркия каби мамлакатлар спорт юриспуриденцияси каби соҳага жиддий муҳтож. 

Саудия Арабистони давлат раҳбари, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ўз манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида спортдан фойдаланмоқда. Бироқ инсон ҳуқуқларининг бузилиши бу давлатда кенг тарқалган бўлиб, 2015 йилдан 2022 йилгача ҳар йили ўртача 129 та бунга алоқадор ҳолат содир бўлади. Мамлакат нефтга кўп ишонади, уларнинг спортга инвестициялари ҳам мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш орқали амалга ошади. 

 

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Киритилди: 15:44, 30.06.2023.
Ўқилди: 6670 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.